UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  297 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

8+3. Рауф Инилеев, Роналду ва Марат Бикмаев... Янгиликлар

8+3. Рауф Инилеев, Роналду ва Марат Бикмаев...

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Olamsport.com сайти муҳаррири, Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати раҳбари Азиз Тўхтамуродовнинг фикрларига қулоқ тутдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

1. Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Бевосита кузатганларимдан Ривалдо. ТВ орқали томоша қилган футболчиларимдан эса Роналду.

2. Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Хорижда Зиданнинг ЕЧЛ финалида "Байер" дарвозасига чап оёқда урган голи. Ўзбек футболида эса Марат Бикмаевнинг Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига киритган голи. 




3. Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? (масалан, характер ёки эътибори билан)

- Жозе Моуриньо ва Криштиану Роналду.

4. Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Ҳозиргача МТЖда ишлаганлар ичида шахсан мен учун Рауф Инилеев. 

5. Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Жавоб беришга қийналаман.

6. Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Молиявий ресурслардан самарали фойдаланилмаслиги ва савиясиз легионерлар.

7. Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Эслай олмаяпман. Фаолиятим сўнгги пайтларда футбол эмас, асосан бошқа спорт турлари билан боғлиқ бўлгани учун футбол ўйинларига эмас, бошқа спорт турларини нисбатан кўп кузатяпман. 

8. Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Дарвозабон: Буффон

Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Карлес Пуйоль, Жон Терри, Дани Алвеш. 

Ярим ҳимоячилар: Кака, Стивен Жеррард, Френк Лемпард, Девид Бекхэм

Ҳужумчилар: Роналдо (сўйлоқ), Дидье Дрогба.

9. Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Аниқ бир инсонни кўрсата олмайман.

10. Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Кўп ҳолларда "йўқ" дея олмаслигим, аммо вақт ўтгани сайин бу ҳам секин-аста бартараф этилишига ишонаман) Шунингдек, катта аудитория ва камера олдида ўзимни эркин тута олмайман. Бу ҳам ОАВ ходими учун камчилик ҳисобланади.

11. Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Умид қиламанки, ҳали бу воқеа бўлгани йўқ :)

8+3. Шавкат Насибуллаев — футболимиздаги энг омадсиз одам

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика