UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ Янгиликлар

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ

Суперлига футбол клублари янги мавсумни қайси стадионда бошлаши маълум бўлди.

U-20 Осиё кубогининг параллель старт олиши чемпионат учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши табиий. Лига уларга аниқ ечимлар топиш устида иш олиб боряпти. 

Режага кўра, Суперлиганинг янги мавсуми 3 март куни старт олади. "Насаф" Чемпионлар Лигасида иштирок этишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги ўйини Суперлига старти олдидан эмас, балки 14 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Аммо Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойи учун режасидан келиб чиқиб, Суперкубок санаси яна ўзгариши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.  

7 февраль куни эса Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади. Жараён 21:00 дан бошлаб "Спорт" телеканали орқали жонли эфирга олиб чиқилади. 

U-20 Осиё кубогидан келиб чиқиб, Лига қуръа олдидан футбол жамоатчилиги эътиборини қуйидаги масалага қаратади. 

Март ойидаги ФИФА кунларига қадар "Нефтчи", "Бунёдкор", АГМК ёки "Олимпик" футбол клублари ўзаро тўқнаш келиб қолса, катта эҳтимол билан улар иштирокидаги ўйинлар бошқа санада ўтказилади. Мазкур жамоалар дастлабки турлар давомида уй учрашувларини бошқа клубларга қарши ўтказишига тўғри келса, мазкур беллашувлар автоматик равишда рақиб майдонига кўчирилади. Қолган барча ҳолатга қуръа жараёнида батафсил тушунтириш берилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика