UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  2 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  2 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ (матнли трансляция)  26 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ Янгиликлар

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ

Суперлига футбол клублари янги мавсумни қайси стадионда бошлаши маълум бўлди.

U-20 Осиё кубогининг параллель старт олиши чемпионат учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши табиий. Лига уларга аниқ ечимлар топиш устида иш олиб боряпти. 

Режага кўра, Суперлиганинг янги мавсуми 3 март куни старт олади. "Насаф" Чемпионлар Лигасида иштирок этишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги ўйини Суперлига старти олдидан эмас, балки 14 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Аммо Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойи учун режасидан келиб чиқиб, Суперкубок санаси яна ўзгариши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.  

7 февраль куни эса Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади. Жараён 21:00 дан бошлаб "Спорт" телеканали орқали жонли эфирга олиб чиқилади. 

U-20 Осиё кубогидан келиб чиқиб, Лига қуръа олдидан футбол жамоатчилиги эътиборини қуйидаги масалага қаратади. 

Март ойидаги ФИФА кунларига қадар "Нефтчи", "Бунёдкор", АГМК ёки "Олимпик" футбол клублари ўзаро тўқнаш келиб қолса, катта эҳтимол билан улар иштирокидаги ўйинлар бошқа санада ўтказилади. Мазкур жамоалар дастлабки турлар давомида уй учрашувларини бошқа клубларга қарши ўтказишига тўғри келса, мазкур беллашувлар автоматик равишда рақиб майдонига кўчирилади. Қолган барча ҳолатга қуръа жараёнида батафсил тушунтириш берилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика