UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  7 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  150 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  35 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  20 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

6 йил аввал Гарет Бэйл "Барселона"га ўша машҳур голни урганди: Тезлигини 35 км/соатга етказиб, Бартрадан қочиб кетган эди Янгиликлар

6 йил аввал Гарет Бэйл "Барселона"га ўша машҳур голни урганди: Тезлигини 35 км/соатга етказиб, Бартрадан қочиб кетган эди

Ҳа, ўша Испания Кубоги финали.

Гарет Бэйл фаолияти давомида кўплаб чиройли голлар урган, аммо улар орасидаг энг машҳури - 2014 йил Испания Кубоги финалида "Барселона" дарвозасига урилгани.


Ўйин охирларида ҳисоб 1:1 эди, "Барса" Ди Мариянинг биринчи бўлимда урган голига 68-дақиқада Марк Бартранинг зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Асосий вақт якунланишига 5 дақиқа қолганида Фабиу Коэнтрау тўпни Гарет Бэйлга узатди. Гарет уни ўзига тўғирлаб, тўпни олдинга ташлади ва аут чизиғи бўйлаб югурди. Марк Бартра ортда қолганидан сўнг Хосе Пинто дарвозасини ишғол қилиш керак эди ва 100 млн. еврога харид қилинган футболчи вазифани уддалади.


2:1, Испания Кубоги Мадридга кетди.


"Ҳа, "Барселона" дарвозасига урган голим фаолиятимдаги энг муҳими бўлса керак" - деганди Бэйл ўйиндан кейин.


Ўша онда уэльсликнинг тезлиги - 34,7 км/соат бўлган. Гарет умумий ҳисобда 7,04 сония ичида 59,1 метрни босиб ўтди. Футболчи бунинг учун 85-дақиқада 30та йирик қадам ташлашига тўғри келди.


"Бэйлнинг голи ҳайратланарли! Бунақасини олдин кўрмаганман. Тўп майдондан чиқиб кетди деб ўйлагандим, Гарет эса чизиқ ташқарисида югурди... Даҳшат!" - деганди Хаби Алонсо.


Айнан ўшанда кўпчилик 100 млн. евро бекор кетмагани ҳақида гапиришган. Бир ойдан сўнг у бошқа финалда гол урди. Унинг бош билан берган зарбаси "Реал"га Чемпионлар лигасининг 10-совринини тақдим этди.


Бу гол Марк Бартра учун шахсий трагедия

Эпизоднинг бошқа муҳим қаҳрамони - "Реал" ҳужумчисига ета олмаган ҳимоячи Марк Бартра.


Марк Жерар Пике жароҳати туфайли таркибга кирганди. Бироқ ёш ҳимоячининг ўзи ҳам финалгача бир ҳафта давомида жароҳатини даволаган эди.


"15 дақиқа ичида қаҳрамондан ахлатга айландим. Ўша учрашувда гол ургандим ва бу баҳс фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири бўлади деб ўйлагандим. Бэйлдан бундай зарба қабул қилиш оғир. У жуда тез эди" - деганди Бартра 2020 йил Икер Касильяс билан суҳбатда.


22 ёшли ҳимоячини жамоадошлари ва ҳатто ҳакам овутишга уринди: Антонио Матеу Лаос футболчи олдига келиб, хафа бўлмаслигини айтди. Аммо Марк учун яна бир қайғули жиҳат бор эди - трибунада ўтирган Висенте дель Боске ЖЧ-2014 учун футболчиларни кузатаётганди.

"Менга ўйинга Дель Боске келганини айтишди. Бу жиддий зарба бўлди. Бэйл мен билан қилган ишидан сўнг, терма жамоада ўйнаш орзуим тугаганини тушундим". Бартра ҳақиқатдан ҳам мунидалга бормаган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика