5-турни чемпионликка даъвогарлар бошлайди, имкониятлар қандай?
16 апр 2015 11:10
Янгиликлар
5-турни чемпионликка даъвогарлар бошлайди, имкониятлар қандай?
Тўртинчи ва бешинчи тур орасидаги фарқ катта бўлмади. Мана бугундан бошлаб яна ўзимизнинг олий лигамизни томоша қиламиз.
«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент)
16 апрель 2015. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.
Имкониятлар: 40:60%
Куннинг дастлабки учрашуви Самарқандда бўлиб ўтади. "Динамо" ўз майдонида сўнгги иккита ўйинда 8та гол урган "Локомотив"ни қабул қилади. Бу ўйинда устунлик "темирйўлчилар" томонида бўлишини башорат қилиш қийин эмас. "Локомотив" бугунги "Милан" каби иккита бир хил таркибга эга бўлган олий лигадаги ягона жамоа. ОЧЛ ва олий лига ўртасида Абрамов камида тўрт нафар футболчини алмаштириб турибди. Бугун дарвозани Игнатий Нестеров қўриқлаши ҳақида Карленович 4-тур якунида айтиб ўтган эди.
"Динамо" эса олий лигада ҳозирча ғалаба қозона олмаган тўрт жамоадан бири бўлиб турибди. Ўз майдонида олти очко олиши мумкин бўлган ("Қўқон-1912" ва "Қизилқум") ўйинларда бор йўғи бир очко ишлади. Бу икки рақибни "Локомотив"га солиштирсангиз, бугун ҳам "Динамо"ни очкосиз қолиши мумкинлигини башорат қилиш мумкин.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор)
16 апрель 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:30
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Р. Нугманов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
Имкониятлар: 55:45%
Турнир жадвалидаги қўшнилар. Икки жамоа ҳам биттадан кам ўйин ўтказган ҳолда 7 очко жамғариб турибди. Ўйин Тошкентда, идеал майдонда бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, Искандеров - Сергеев тандеми бу ўйинда ўзини кўрсатиши мумкин. "Қизилқум"га қарши кечган баҳсда бу жуфтлик яхши ҳаракат қилган эди, бироқ майдоннинг ҳолати уларга бироз муаммо туғдирди.
"Шўртан" дарвозасини қўриқлаб келаётган Темур Жўраев бугун ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушади. Айнан шу омил унинг руҳий ҳолатига таъсир ўтказиши мумкин. Ундан ташқари "Шўртан"га таркибда қария футболчиларни кўплиги, рақибнинг ёшига нисбатан салбий бўлиши мумкин.
«Насаф» (Қарши) – «Қизилқум» (Навоий)
16 апрель 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 18:30
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро)
УзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.
Имкониятлар: 55:45%
Қаршида очко олиш қийин масала, лекин бугун "Қизилқум" шунга ҳаракат қилади. Гарчанд, "Насаф" Бухорода ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлаган ҳолда ғалаба қозонган бўлса-да, "Бухоро"ни ёмон ўйнади деб айта олмаймиз. Шунчаки, Элдор Суюновнинг маҳорати Рўзиқул Бердиев жамоасини бир қатор голлардан қутқариб қолганди. "Қизилқум" стандарт вазиятларда хавфли. Жамоада бир қатор футболчилар жарима зарбасини маромига етказиб бажаришади.
Геворкян бор экан, "Насаф"га не ғам деган экан бир мухлис.
Биздан тахмин, ўйин сизлардан ҳурматли футболчилар.

Фикрлар