UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  6 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  17 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади Янгиликлар

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади.

Унда амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади. Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

5 март санасида ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Расмий мезбон сифатида “Пахтакор” футбол клубининг ўйинолди машғулоти 15:00 да старт олади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Расмий меҳмон жамоа сифатида “Насаф” футбол клубининг ўйинолди машғулоти учрашув ўтказиладиган вақтга параллель — 16:00 да старт олади ва унинг ҳам дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Шунингдек, 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унда ҳар икки клуб бош мураббийлари икки нафардан футболчи ҳамроҳлигида иштирок этади. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15 да, “Насаф” клуби иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45 да бошланади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини ўйинолди тадбирларни бевосита воқеа жойидан ёритишга чорлаймиз.




Реклама





Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика