UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

42та ходими бор стадион ёхуд Хўжамурод Казаков билан суҳбат Янгиликлар

42та ходими бор стадион ёхуд Хўжамурод Казаков билан суҳбат

Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳрига борганимизда табиийки “Б.Вафоев” номли стадионда ҳам бўлдик.
Майдоннинг бугунги кундаги холати кўнгилдагидек дейиш мумкин. Ҳар холда водийдаги стадионлардан зўр. Қаров яхши бўлгани билиниб турибди. Ёшлар лигаси ўйини ҳам ушбу аренада кечди. “Машъал” – “Андижон” баҳсини кузатиш жараёнида “газчилар”нинг собиқ ўйинчиси билан ўзаро суҳбатлашиб ўтирдик (унинг исми сир бўла қолсин). Майдон ҳақида гаплашиб ўтириб, мендан водийдаги стадионларни майдони қай тарзда эканлиги билан қизиқди. Ўтган йили Андижондаги “Соғлом авлод” стадионига борганида майдоннинг ярмини бўялган холатда турганини кўрган экан.

Шунинг учун ҳам қизиқиш билан ҳозир қай даражада эканлигини сўради. Мен эса нафақат Андижон балки водийнинг бошқа клубларини майдони март, апрель ойида бутунлай ям-яшил бўлмаслигини таъкидладим. Шунда собиқ футболчи нега улар Сибирда жойлашганми? дея саволга тутди. Нима дейишни билмай қолдим. Ҳақиқатдан ҳам унинг гапида жон бор. Чўлда жойлашган майдоннинг бугунги холатини кўрсангиз, қоил қолмасдан иложингиз йўқ. Эътибор юқори. Водийдаги стадионларнинг майдонига қарайдиган масъул шахслар билан кўп гаплашсангмиз.

Улар доим ўзимизни оддий ажириқ эканлигини рўкач қилиб, қўлдан келганича парвариш қилинаётганини таъкидлайди. Уларнинг гапи ҳам қисман тўғри. Негаки бу кўпроқ стадион директори ва клуб раҳбарининг ваколатига киради. Майдоннинг сифатини яхшилаш учун керакли пул ажратилмайдида, маълум миқдорда ўғит олиб беради. Шу билан майдонга яхши қарадик, парвариш зўр деган гапларни айтиб юраверишади.



Хуллас Муборакдаги сафаримиз чоғида “Б.Вафоев” номли стадионнинг директори Хўжамурод ака Казаков билан анча вақт суҳбатлашдик. Айтиш лозимки, жорий йил 57 ёшни қарши олган Казаковни ўйин кунлари ўз ходимлари билан тенгма-тенг тер тўкишига гувоҳ бўлдик. Балки очилиш учрашуви бўлгани учунми? “Машъал” бош директори ҳам талабчан эканлиги боис, ишчи ходимлар ўйин кунлари ўз вазифасига сидқидилдан ёндошаркан.

- Хўжамурод ака, юртимизда миллий чемпионат ўйинлари бошланди. Хўш айтингчи, “Б.Вафоев” номли стадион мавсумга тайёрми?
- Стадионни ўзини умумий олиб айтганда, ҳозирча тўлиқ тайёр дея олмайман. Кўрган бўлсангиз асосий трибунани орқа томонига қўшимча бино қурилмоқда. У ердаги қурилишни тугашига оз вақт қолди. Кейинчалик жамоалар учун кийиниш (раздевалка) хонаси ўша тарафда бўлади. Майдонни оладиган бўлсак, бу борада деярли тайёр дейиш мумкин. Лекин 100 фоиз даражада экан. Насиб қилса майдон сифати бундан-да, идеал холатга келиб улгуради. Бунинг учун озроқ вақт керак яна.

- Ўтган йили куздаёқ майдонда иш бошланганди. Майсани тўлиқ олиб ташлаганмидинглар ўшанда?
- Йўқ, қисман. Биласизми ажириқни ҳам муддати бўларкан. У 4-5 йилдан кейин қариб борадида, кутилганидек ўсмай қоларкан. Биз майдонимиздаги айрим жойларидаги ана шундай ажириқларни олиб ташлаб, ўрнига бошқа ўтқаздик.
 
- Майдон тўлиқ ажириқдан иборат бўлмаса керак?
- Ҳа, биз майсалардан ҳам фойдаланмоқдамиз. Битта майдонга 350 кг уруғ сепилиши мумкин. Биз ҳам шунча миқдорда “Канада греен” майсасининг уруғидан фойдаландик.



- Кўряпмизки, майдоннинг бугунги холати ало даражада. Бунга қандай эришилди?
- Миллий чемпионатимиз март ойида бошланади. Бу вақтга келиб майдон холати об-ҳавога боғлиқ бўлиб қолади. Май ойидан бошлаб эса ҳамма стадион ям-яшил бўлиб боради. Бу йил об-ҳаво яхши бўлди. Феврал ойида озгина совуқ бўлди. Лекин март ойига келиб кун исиб кетди. Ўзимизнинг ажириқ об-ҳаво озгина совий бошласа, тезда уйқуга кетаркан. Иссиқлик тегса бирдан уйғона бошлайди. Сепилган уруғлар эса энди-энди томир ота бошлади. Биз уруғларни бироз кечикиб сепдик. Лекин шунга қарамай, ҳаммаси яхши бўлиб бормоқда. Вақтида сув беришни ҳам билиш керак. Биз ҳар куни икки соатдан сув қўямиз.

- Майдонни ўзига қарайдиган алоҳида ходимлар бўлса керак?
- Ҳа, шундай. Ҳозир 4та майдон мутахассиси ишламоқда. Уруғни уларнинг ўзи сепади. Майдон ҳам ёш боладек. Уни асраб-авайлаб, алдаб борасиз. Бир ҳафтада икки марта сув бермасангиз, тезда салбий томондан кўзга ташланиб қолади. Майдонни тўлиқ ям-яшил холатга олиб келсангиз бу ўзингиз учун ҳам қандайдир ёқимли туюлади. Қолаверса футболчилар ҳам мириқиб ўйнайди. Келган меҳмонлар хавас билан қарайди. Биз шу йўлда қўлдан келганича ишламоқдамиз. 

- Стадионнинг умумий ходимлари неча нафарни ташкил этади?
- 42та. Боғбон, майдон мутахассиси, электор ишлари бўйича ва ҳакозо. Ўзим ҳам доим шу ерда бўламан. Кечаси суғориб кетмасам, ўзимни ҳотиржам ҳис қилмайман. Шунинг учун вақтида ходимларимга ҳам қарашиб тураман.

- Ишчи ходимларнинг барчаси ҳар куни стадионга келадими ёки асосан ўйин кунларими?
- Ўйин кунлари ҳар куни келишади. Бизда иш вақти эрталаб соат 08:00дан 16:00гача қилиб белгиланган. Ҳар бир ходим 8 соат ишлаши керак. Бугун 3 соат ишласа, эртага келиб 5 соат ишлаб кетиши керак. Шунда келишмовчилик бўлмайди. Яна шуни ҳам айтиб ўтишни истардимки, ходимлар бепул озиқ-овқат билан таъминланади.  

- Стадионда қачондан буён фаолият юритиб келмоқдасиз?
- Бу ерга 2003 йили келгандим. Ўшанда клубнинг собиқ раҳбари Баҳром Давлатов мени таклиф этиб, стадион директори сифатида ишлашимни айтганди. Ўзим ҳам футболга қизиққани боис, таклифни рад эта олмаганман.

- Стадиондаги майдонларнинг умимий миқдори қанча?
- 4та табиий, 4та сунъий майдон мавжуд бўлиб, уларнинг ҳажми турлича. Академия тарбияланувчилари ҳам шу ерда машғулот ўтказади. Қиш фаслида табиий майдонлар ёпилади. Шунда ҳамма сунъий майдондан фойдаланади. 1-2-майдонлар расмий ўйинларни ўтказишга тўла жавоб беради. Футболчиларни кийниш хонаси билан иссиқ ва совуқ деганларидек, ҳаммаси мавжуд. 



- Айтишларича яқинда қўшимча сунъий майдон қуриш режалаштирилаётган экан. Шу ростми?
- Ҳа. 3-майдонимизни ўрнига сунъий майдон қуриш режаси ишлаб чиқилди. Табиий майдонни эса 1-майдоннинг орқа томонига кўчирамиз. Янги сунъий майдон ҳажми 105х69 бўлади. Кейин қиш фаслида бўладиган болалар турнирини ҳам бемалол қабул қила оламиз. 

- Стадионга нечта эшикдан кириш мумкин?
- Ишқибозлар тўртта худуддан кира олади. Автоуловлар учун ҳам махсус жой қилинган.  

- ОАВ ходимлари учун медиа трибуначи?
- “Машъал” футбол клуби журналистларни доимо хурмат қилади ва уларни қадрлайди. Бугунги кунда журналистлар учун стадионимизда жой бор. Лекин яқинда янги лойиха ишлаб чиқилди. Насиб қилса тез орада ОФК талабларига тўла жавоб берадиган медиа трибуна ишга тушади. Шунда WiFi интернет тизими ҳам бўлади. Келгусида клубимиз халқаро мусобақаларда иштирок этса, хориждан келадиган журналистлар учун ҳам қулай шароит бўлмаса, хижолат чекиб қолиш ҳеч гап эмас. Стадионга ОАВ ходимларини кириб келиши учун алоҳида кириш эшиклари қилинмоқда.

- Стадионда иккита карнай борлигини кўрдик. Бутун стадион учун иккита карнай кам эмасми?
- Йўқ, ҳозирча шуни ўзи етарли бўлмоқда. Олдин 6-8та карнай қўйганмиз. Лекин уларнинг сифати яхши чиқмади. Кейин 2та баланд товуш чиқарадиган карнай қўйишни лозим топдик. Шуни ўзи ҳам бугунги кунда бутун стадион учун етарли бўлмоқда ва қарама-қарши трибуна тўлган тақдирда ҳам суҳандон овози бемалол эшитилади. 



- Стадионнинг умумий худудини олсак, неччи гектарни ўз ичига олади?
- 14 гектар. Буни ичида юқорида айтиб ўтганимдек 8та майдон мавжуд. Кейин 1та спорт зал бор. Ёз фасли учун иккита фонтан қурилган. 500х1000 куб ҳажмдаги захира ховузимиз бор. Ёнғинга қарши қилинган.  

- “Машъал” академияси ҳам стадион ичида жойлашган. Уларнинг биносига ҳам сизлар масъул бўлсанглар керак?
- Албатта. Ўйлайманки академия тарбияланувчилари учун ҳам қулайликлар яратилган. Бинонинг иккинчи қаватида 26та хона мавжуд бўлиб, улар болаларни истиқомат қилишлари учун берилган. Унга қўшимча 6та хона эса мураббийларга ажратилган. Ҳаммом ва хожатхоналар ҳам терлича. Машғулотдан кейин ювиниш учун иссиқ ва совуқлар доимий тарзда бўлади.

- Ишқибозлар учун қандай қулайликлар яратилган? Айтайлик стадионнинг ўзида ичимлик суви ва шунга ўхшаш нарсаларни сотуви йўлга қўйилганми?
- Савдо дўконларимиз бор. Лекин ҳозирча бу нарса тўлиқ йўлга тушмади. Клуб атрибуткаларини ҳам ишқибозларга сотишни йўлга қўйишимиз керак.

- Ўйинларга чипталарни стадион ишлаб чиқарадими?
- Йўқ, клуб ўзи чипта сотади. Ундан тушгун пул ҳам клуб равнақи йўлида сарф этилади. Стадион ходимларига эса клуб ойлик тўлайди.

- “Б.Вафоев”номли стадион ўз бағрига қанча мухлисни сиғдира олади?   
- 10000 томошабинга мўлжалланган. Жами 8та сектордан иборат. Лекин бугунги кунда 7500 нафар томошабин учун ўриндиқ бор. Шунингдек ногиронлар учун ҳам алоҳида жой ажратилган. CIP ва VIP ложалар ҳам мавжуд.  

- Трибуна охирги қачон мухлислар билан тўлганини эслай оласизми?
- (Бироз ўйланиб) Менимча бу 2008 йилнинг иккинчи даврасига тўғри келса керак. Аниқроғи бразилиялик таниқли футболчи Ривалдони “Бунёдкор” билан Муборакка келганида стадионимизга мухлисларнинг ташрифи  кескин ортганди. Адашмасам Ривалдо шу куни миллий чемпионатимизда дебют учрашувини ўтказганди. Битта голни у жуда чиройли тарзда киритган. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика