

“Барселона”нинг голига 83-дақиқада бразилиялик Малком муаллифлик қилди. Бу ёзда клуб сафига келиб қўшилган футболчининг Каталония клуби сафидаги расмий ўйинларда киритган биринчи голи бўлди.
21 ёшли футболчи ёзги трансферлар вақтида можароли тарзда “Бордо”дан “Барселона”га ўтган эди. Унинг учун каталонияликлар 41 млн евро тўлаган.



