UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мата: "Олд Траффорд"ни уйим дейишга фахрланаман"  0 22:28Менди: "Футбол ўйнай олмаслигимни айтишганди"  0 22:00Копа Америкада нега мухлис кам?  5 21:43"Нефтчи" Ўзбекистон Кубогидаги энг йирик ғалабасини такрорлади  5 21:40Расман: Хуан Мата МЮ билан шартномасини узайтирди  1 21:23Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" "Зирабулоқ" дарвозасига жавобсиз саккизта гол урди  2 21:15Алишер Абдувоҳидов: “Нефтчи”ни Суперлигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қиламиз”  6 21:15Омар Момани карикатураси: Месси Неймарни "Барселона"га қайтишини истамоқда  8 20:53Расман: "Боруссия Д" "Бавария"дан собиқ футболчисини сотиб олмоқда  2 20:33Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи"дан 8:0, "Бухоро"дан 1:4  38 20:32Андрей Шипилов: "Бунёдкор" бизнинг хатодан фойдаланиб ютиб кетди"  9 20:23Вадим Абрамов: "Ҳақли ғалабага эришдик"  15 19:45Луис Энрике Испания терма жамоасини тарк этди  14 19:35Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Металлург"ни мағлуб этди  73 19:09ОЧЛ 1/8 финал. Жанубий Кореянинг икки клуби дастлабки ўйинда ижобий натижа қайд этди  2

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Амазония” (Манаус) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Амазония” (Манаус)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс”, Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” ҳамда Манаусдаги “Эстадио Кастелан” стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Бразилиядаги мундиал учун катта стадионлар қуриб ташланди. Лекин Жаҳон чемпионати ўтиб бўлганидан сўнг ушбу стадионларнинг кўпчилиги клубларга тегишли бўлмайди. Манаус шаҳрида ҳам 43 минг ўринли стадион қурилди, бироқ унда қайси клуб ўйнаши ҳозирча номаълум.


 
"Арена Амазония" стадиони кейинчалик фақат футбол ўйинлари учун хизмат қилмайди. Унинг ёнидаги меҳмонхоналар, ресторанлар, барлар, магазинларда инсонлар кўнгилочар тадбирларда иштирок этишлари мумкин. Стадион атрофида ўрмон ва бошқа табиий ўсимликларга бой боғлар бор.
 
Стадионнинг ўзи ҳозир анча оммалашиб қолган экологик маҳсулотлардан қурилди. Бу аренада гуруҳ босқичининг тўртта ўйини бўлиб ўтади. Кейинчалик 40 мингдан ошиқ томошабинга мўлжалланган стадионда Бразилиянинг тўртинчи дивизиони ва Амазонас штати клублари ўйинларини ўтказишлари режалаштирилган.

 

Тўлиқ номи: "Arena da Amazônia"
Қурилиш бошланган: 2011 йил
Стадион қуриб бўлинган: 2014 йил 9 март
Стадион эгаси: Амазонас штати ҳокимияти
Стадион сиғими: 42374
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: arenadaamazonia.com.br



Қизилқарли фактлар
Ушбу стадион атрофида дунёдаги энг катта ўрмонлардан бири бўлган шаҳарда жойлашган;

Стадион томидаги махсус қурилмалар сувларни тўплайди, кейинчалик бу сувларни майдонни суғориш ва хўжалик ишларида ишлатиш мумкин;

Ёритиш тизимлари қисман қуёш энергияси орқали ишлайди;

Мусобақа тугагач стадионда турли концертлар ва кўргазмалар бўлиб ўтади.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
14 июнь

Англия – Италия

18 июнь
Камерун - Хорватия

22 июнь
АҚШ - Португалия

25 июнь
Гондурас - Швецария


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг