"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди

Khoja
16 мар 2026
"Барселона" ўзининг президентлик сайлов натижаларини расмий веб-сайтида эълон қилди.

Амалдаги клуб президенти Жоан Лапортага жами 68.28 фоиз овоз берилган. Уни 32 934 сайловчи қўллаб-қувватлаган. Лапортанинг рақиби Виктор Фонт атиги 29,78% овоз олди, у 14 385 та овоз олган. Бюллетенларнинг 984 таси (2,04%) бўш қолди.

Бу Лапортанинг учинчи муддатга президентлик муддати. Испаниялик мутахассис клубни 2003 йилдан - 2010 йилгача ва яна 2021 йилдан - 2026 йилгача бошқарган. Ғолиб 1 июльдан ўз лавозимига киришади ва Каталония клубини 2031 йилгача бошқаради.


KhojaМуаллиф
Манба: FCBarcelona.com