

Меҳмонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 70 дақиқа ҳаракат қилди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса қайдномага киритилмади.
Ўйиннинг 56-дақиқасида “Башакшехир” футболчиси Фести Эбоселе майдондан четлатилди. Шундан сўнг мезбонлар рақиб дарвозасига уч бор тўп киритишди. Голларга Вильфрид Синго (57-дақиқа), Виктор Осимхен (66) ва Ренато Нхага (84) муаллифлик қилди.
“Галатасарой” айни дамда Туркия чемпионатида 26 ўйиндан сўнг 64 очко билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда “Фенербахче” 57 очко билан жойлашган. “Истанбул Башакшехир” эса 42 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
14 мар 2026, 22:00
Galatasaray — İstanbul Başakşehir

3 – 0
Тугади





