

Бу ҳақда Британиянинг "The Sun" нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар француз футболчисининг Англия Премьер-лигаси клубига эҳтимолий трансферини муҳокама қилган. Дембеленинг Париж клуби билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилишига қарамай, уни узайтириш бўйича музокаралар осон кечмаяпти — томонлар ҳозирча келишувга эриша олмаяпти.
Дембеле 2023 йилда 50 млн евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтганди. 28 ёшли футболчи жорий мавсум Париж клуби сафида барча мусобақаларда 25 ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги трансфер қиймати тахминан 100 млн еврони ташкил этади.



