

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, ушбу жароҳат туфайли 41 ёшли форварднинг Португалия термасининг навбатдаги йиғинида иштирок этиши сўроқ остида. Португалия терма жамоаси йиғин доирасида Мексика ва АҚШга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирган.
Яқин вақт ичида Роналду қўшимча тиббий текширувлардан ўтади — жараён тикланиш муддатини аниқ белгилаб беради.
Аввалроқ унинг жароҳати ҳақида маълумот берилган эди.



