Акмал Мозговой нима учун "Насаф"га қайтмагани маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
2 мар 2026
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой нега "Пахтакор"ни танлаганига ойдинлик киритилди.

"Насаф" бош мураббийи матбуот анжуманида бу саволга жавоб берди. 

- Акмал Мозговойни чақириб кўрдингизми?

- Акмал энг аввало "Насаф" таклифини кутди. Лекин молиявий ҳолатимиз яхши эмасди ва футболчига таклиф юбора олмадик. Шундан сўнг "Пахтакор" вариантини танлади.

- Демак, кейинчалик қайтиши мумкинми?

- Ўз тарбияланувчиларимизга ҳар доим эшигимиз очиқ.

Қаршиликлар устози иштирокидаги матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia