Миржалол Қосимов: "Аҳмадалиев масаласида нега ҳеч ким ЎФАга илтимос қилмади? Асқаров жамоага тўғри келмади"
01 мар 23:13
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Аҳмадалиев масаласида нега ҳеч ким ЎФАга илтимос қилмади? Асқаров жамоага тўғри келмади"
– Ўйин ҳақида...
– Биринчи тур учун ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Биринчи бўлимда ҳаракатларимиз чакки бўлмади, вазиятлар яратдик. Нодир Абдураззоқовда яхши вазият бўлганди, бундай имкониятларни голга айлантириш керак. Рақиб 30-35 метрлардан йўллаган зарбаси билан гол урди ва бу ўйин тақдирини ҳал қилди. Икки жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Натижадан хулоса чиқариб, хатолар устида ишлаймиз. Жамоани 10 дан ортиқ футболчи тарк этгани ўз таъсирини ўтказди, лекин ишлашда давом этамиз. Майдонга чиққандан кейин чиройли ва мухлисбоп ўйин кўрсатишимиз керак.
– Дилшод Аҳмадалиев ва Беҳруз Асқаров билан боғлиқ ҳодисаларга ойдинлик кирита оласизми? Учрашув давомида "Бунёдкор" мухлислари уни хоинга чиқаришди.
– Ҳаёт шунақа, ўтади-кетади. Одамни тилида суяги йўқ. Гапириш осон. Нега у ўйнамаган пайти ҳеч ким ЎФАга бориб илтимос қилмади. Ўз пайтида шундай ўйинчини йўқотишимиз мумкинмиди? Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Мухлисларни муҳокама қилмайман. Бизнинг ишимиз – майдонга чиқиб ўйин намойиш этиш. Асқаровга келсак, у жамоага тўғри келмади. Йиғин давомида унинг ўйинини текшириб кўрдик. Икки тарафлама келишув орқали ижарага бердик. Бу нормал ҳолат.
– ОКМК яхши ўйин кўрсатмоқда, бироқ ҳужумлар якунламай қолаётгандек. Бу мавсум давомида панд бермайдими?
– Хавотир бор. Сиз журналистлар таркибни ёшартир-ёшартир деяпсизлар, мен нима қилай? Ёшларнинг малакаси ошиши учун йиллар керак. Москва бир кунда қурилмаган. Аста-секин ёшларнинг малакаси ошиб, жамоага фойдаси тегади. Бундан бошқа илож йўқ.
– Янги мавсумга қадар 10 та назорат ўйини ўтказилди. Бу вақт ичида асосий таркибни шакллантира олдингизми ёки баъзи позицияларда ҳамон иккиланиш борми?
– Иккиланиш бор, негаки ўртоқлик ва расмий ўйинлар бошқа-бошқа дунё. Расмий беллашувлар орқали хулоса чиқармиз.
– Янги футболчилардан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз? Уларнинг икки нафари ўйинни асосий таркибда бошлади.
– Улар ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Энг кераклиси – динамика. Ҳужумчимизга узатмалар қулай бўлмаганининг сабаби – рақиб қаршилик кўрсатди. Биринчи бўлимда Абдураззоқовда яхши вазият бўлди, лекин 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмади. Легионерларнинг битта ўйини билан хулоса чиқариб бўлмайди. Рианга келсак, у жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Лекин бу позицияда ақлни кўпроқ ишлатиш керак.
– 2024 йилда жамоа яхши натижалар қайд этганди. Ўтган йил иккинчи даврада сусайиш бўлди. Бу йилги мақсад қандай?
– Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Қўл остимда ким бўлишидан қатъи назар, футболда принцип бор – кураш. Шунга амал қилинади.
– Футболчиларнинг рўза тутиши уларнинг жисмоний ҳолатига таъсир ўтказмайдими? Масалан, Гвардиола "Сити"да тажрибали нутрициологлар борлигини айтган. ОКМКда вазият қандай?
– Шифокорларимиз буни назорат қилишади, витаминизация ишлари бор. Бу ёмон нарса эмас, аксинча. Машғулотларни ҳам рўза ҳолатда ўтказяпмиз. Фурсатдан фойдаланиб ПФЛга ҳам раҳмат айтаман. Олдинлари ўйин бошланиб, кейин ифторлик қилинарди. Ҳозир ифторликдан сўнг кейин ўйинга чиқиляпти. Бу нормал ҳолат. Тарихга қайтадиган бўлсак, Саудияда ОЧЛда ўйнаганимизда ҳам рўза ойига тўғри келганди. Ўшанда ҳам рўза пайти оғиз очиш билан ўйнашган, ҳаммаси жойида бўлган. Мана, бугунги ўйин ҳам кўрсатди – ҳеч кимнинг томири тортишиб қолгани йўқ ёки жисмонан чарчаб йиқилиб қолмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар