"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда

Khoja
25 фев 2026
Мадриднинг "Реал", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячиси Андреа Камбьязога қизиқиш билдирмоқда.

Январ ойида турин клуби футболчи учун €50 млн таклифни рад этган. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Италия гранди 26 ёшли ўйинчини сотмоқчи эмас, лекин €60-70 млн таклиф келса, бу имкониятни кўриб чиқиши мумкин.

Жорий мавсумда Камбьязо барча турнирлар доирасида 35 ўйинда иштирок этиб, 2 гол урди ва 4 та голли узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи €30 млн ни ташкил этади.


KhojaМуаллиф
Манба: Caught Offside