"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув

Aslanov Jasurbek
17 фев 2026
Испания Ла Лигасининг 24-турида ҳақиқий сенсация қайд этилди.

"Монтиливи" стадионида кечган Каталония дербисида "Жирона" ўз уйида пешқадамлик учун курашаётган "Барселона"ни таслим этди.

Ўйин тафсилотлари:

Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонларда ҳисобни очиш учун қулай имконият юзага келди. Бироқ Ламин Ямаль пенальтидан унумли фойдалана олмади — унинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегди.

Иккинчи бўлимда эса голлар шоуси бошланди:

59-дақиқа: Ёш ҳимоячи Пау Кубарси бурчак тўпидан сўнг ҳисобни очди — 0:1.

62-дақиқа: Орадан кўп ўтмай, Тома Лемар мувозанатни тиклади — 1:1.

87-дақиқа: Ўйин тугашига оз вақт қолганда Фран Бельтран "Жирона"га ғалаба келтирувчи голни урди — 2:1.

Якунда асаблар дош бермади:

Ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+9-дақиқада майдонда ҳақиқий "жанг" бошланди. Хоэль Рока ва Аксель Витсель Ламин Ямалга нисбатан жуда қўпол ўйнашди. Бундан ғазабланган Ямаль рақиблари билан муштлашиб кетди. Натижада Хоэль Рока майдондан четлатилди.


"Жирона" - "Барселона" 2:1
Голлар: Лемар 61, Белтран 86 - Кубарси 59.

"Жирона": Гассанига, Ринкон, Рейс, Блинд, Мартинес, Витсель, И. Мартин, Лемар, Циганков, Хиль, Ванат.

"Барселона": Ж. Гарсия, Кунде, Кубарси, Э. Гарсия, Х. Мартин, Лопес, Ольмо, Ямаль, Рафинья, де Йонг, Торрес.


Турнир жадвалидаги ҳолат:

Ушбу мағлубиятдан сўнг "Барселона" (58 очко) пешқадам "Реал"ни қувиб ўтиш имкониятини қўлдан бой берди ва 2-ўринда қолди. "Жирона" эса 29 очко билан 12-ўринга кўтарилиб олди.

Навбатдаги ўйинлар:

22 февраль: "Барселона" — "Леванте"

23 февраль: "Алавес" — "Жирона"


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia