

Футболчи ҳақида фактлар:
Қайтиш: Ҳакимов 2016 йилда айнан "Металлург"даги ёрқин ўйинлари орқали "Пахтакор" назарига тушган ва пойтахт клубига йўл олган эди.
Ўтган мавсум: Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси сафида Суперлига, Про лига ва Ўзбекистон Кубоги доирасида жами 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фаолияти: "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси бўлган ҳужумчи фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "ОКМК", "Бухоро", "Турон", "Бунёдкор" ва "Локомотив" каби қатор клубларда тўп тепган.
Трансфер нархи: "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги баҳоси 75 минг еврони ташкил қилади.



