Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади

Iskandarov Abdulaziz
12 фев 2026
Ўсмирларимиз гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олади.

Бугун 2026 йилги U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00да Куала-Лумпур шаҳрида старт олади. Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида 1-саватчадан ўрин олган.

1-саватча

Саудия Арабистони

Япония

Жанубий Корея

Ўзбекистон

2-саватча

Тожикистон

Австралия

Яман

Индонезия

3-саватча

Таиланд

Хитой

Вьетнам

Ҳиндистон

4-саватча

КХДР

БАА

Қатар

Мянма

Маълумот учун, бу ёш тоифасидаги қитъа мусобақаси 7-24 май кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати