"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди

Sherzod Nurmatov
9 фев 2026
"Динамо" жамоаси БААдаги иккинчи йиғини доирасидаги биринчи учрашувни Абу-Дабида "Зенит"га қарши ўтказди.

Ўйин олдидан "Зенит" "Ал Насср"дан Жон Дуран трансферини амалга оширган бўлса-да, бу баҳсда майдонга туширилмади. Шунга қарамай, Сергей Семак ҳам, Вадим Абрамов ҳам учрашувни жанговар таркибда бошлади.

Биринчи бўлимда Александр Ерохин Россия клубининг ягона голига муаллифлик қилди, самарқандликлардан эса Азиз Амонов яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади – 1:0.

Иккинчи бўлим Самарқанд жамоаси устунлигида ўтган бўлса-да, Вадим Абрамов шогирдлари бир қатор имкониятларни кўкка совурди. Баҳсда Россиянинг 10 карра чемпиони минимал ҳисобда устун келди. 

Ўртоқлик ўйини

"Зенит" (Россия) – Динам 1:0

Гол: Александр Ерохин 5'

"Динамо": Эдем Неманов, Санжар Қодирқулов, Маҳаммаду Дембеле, Жаҳонгир Ўрозов, Жалолиддин Жумабоев, Тил Мавретич, Нурилло Тўхтасинов, Жаҳонгир Абдусаломов, Азиз Амонов, Анвар Ҳожимирзаев, Фирдавс Абдураҳмонов.

Захирадан тушганлар: Улуғбек Ҳошимов, Хислат Халилов, Расул Йўлдошев, Беҳрузбек Облоқулов, Абдулаҳад Ҳошимов, Акбар Худойбердиев, Бектемир Абдуманнонов, Драмане Салоу, Улуғбек Абдуллаев.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia