

Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, томонлар яқин ҳафталарда учрашиб, 37 ёшли швейцариялик посбоннинг "Жузеппе Меацца"да қолиши ёки жорий мавсум якунида клубни тарк этишини аниқлаб олади. Тажрибали дарвозабоннинг амалдаги битими 2026 йилнинг июнигача амал қилади.
Қайд этиш жоизки, швейцариялик посбон жорий мавсум барча мусобақаларда 29 ўйин ўтказиб, уларнинг 15 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.
37 ёшли Зоммер 2023 йилдан бери "қора-кўклар" сафида тўп тепиб келмоқда.



