“Динамо” уругвайлик Бразилни ўз сафига қўшиб олди. У Ўзбекистон чемпионатидаги илк уругвайлик футболчига айланди

Alisher Ostonov
18 янв 2026
“Динамо” ўз сафига уругвайлик футболчи Мауро Бразилни қўшиб олди.

“Мауро Бразил – «Динамо» футболчиси


2026 йилги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттираётган “Динамо” ПФК легионер футболчи билан келишувга эришганини маълум қилади.

Дубайда йиғин ўтказаётган жамоамиз сафига уругвайлик Мауро Бразил келиб қўшилди. 26 ёшли легионер ҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланди. Мауронинг сўнгги клуби Уругвай чемпионати вакили “Серро-Ларго” клуби бўлиб, 2025 йилда Клаусурада 5-ўринни эгаллаган. 

Мауро Бразил ўз вақтида Уругвай U20 ёшлар жамоаси сафида 10та ўйинда майдонга тушган. Шунингдек, у Уругвай миллий жамоасига ҳам чақирилган бўлиб, дебютини 2024 йилда Коста-Рикага қарши баҳсда (0:0) ўтказиб, марказий ҳимояда ҳаракат қилган.

Мауро Бразил – “Динамо” тарихидаги уругвайлик илк ўйинчига айланди. Ишонамизки, Бразил барчанинг ишончини оқлайди ва Самарқанд клубида катта муваффақиятларга эришади.


Bienvenido, Mauro Brasil! 

Маълумотнома:

Мауро Алехандро Бразил

Туғилган жойи: Монтевидео, Уругвай.

Туғилган санаси: 27 апрел, 1999 йил

Амплуаси: Марказий ҳимоячи”, — дейилади клуб хабарида.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати