Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Малайзияда Уругвай билан ўйнайди
30 авг 2025 12:45
Янгиликлар
Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Малайзияда Уругвай билан ўйнайди
Лотин Америкаси вакили рақибимиз бўлиши аниқ бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёрагарлик жараёнида бир қатор кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режа қилган.
"Оқ бўрилар" октябрь ойидаги ФИФА кунларида Малайзияда Уругвай билан ўртоқлик ўйинида қатнашади. Баҳс ушбу мамлакатнинг Жоҳор шаҳрида 13 октябрь санасида ўтказилади. "Султон Иброҳим" стадиони эса беллашувга мезбонлик қилади.
Маълумот учун, вакилларимиз бунга қадар 2018 ва 2019 йилларда икки маротаба Уругвайга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга чиққан. Буниси учинчи қарама-қаршилик сифатида тарихга киради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар