Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?
28 июл 2025 23:44
Янгиликлар
Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?
Япониялик футболчилар Мираброр Усмонов Кубоги-2025 ғолибига айланишди.
Ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Турнир якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб ушбу ўйинни бошқарган ҳакамлар (Аскер Нажафалиев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Диас Галеев) махсус совринларни қабул қилиб олишди.
Шундан сўнг индивидуал совринлар ўз эгаларига топширилди.
Энг яхши тўпурар — Ален Иноуе (Япония)

Энг яхши дарвозабон — Масатака Кобаяши (Япония)

Энг яхши футболчи — Уче Нвадике (Япония)

Энг яхши ёш футболчи — Ойбек Ўрмонжонов (Ўзбекистон), Шион Шинкава (Япония)



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Фикрлар