Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди
19 май 2025 16:30
Янгиликлар
Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди
"Аякс" бош мураббийи Франческо Фариоли жамоани тарк этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Нидерландия клуби матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 36 ёшли италиялик мутахассис ўз қарори ҳақида клуб раҳбариятини хабардор қилган.
Мавсум якунига кўра, "Аякс" Нидерландия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, гарчи мавсум тугашига беш тур қолганида улар тўққиз очко билан олдинда бораётган эди. Якунда чемпионлик титули ПСВга насиб этди.
Фариоли 2024 йилнинг июлида жамоани қабул қилиб, уч йиллик шартнома имзолаганди. Мураббий илгари "Ницца", "Аланьяспор" ва бошқа жамоаларда фаолият юритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар