

"Мана бу ўйинчини чиқарай деган нарса ҳеч кимнинг хаёлида йўқ. Ҳеч бир мураббийда Аббос Файзуллаев каби футболчини кашф қиламан деган қараш мавжуд эмас. Мураббийлар "ўринбосарларда мана бу бола бор экан" ёки қайсидир футболчини ўстириш каби нарсалар ҳақида ўйламайди, чунки биладики, мураббий раҳбарият қарорига кўра, исталган вақтда ишдан бўшатилиши мумкин", – деди Аъзамов.
Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг таъкидлашича, "Насаф" бош мураббийи кейинги йил ҳам жамоада ишлашини билган ҳолда ёшларга имкон беради. Масалан, ОКМКда ишлаётган Миржалол Қосимов ҳам бемалол ёшларга таяна бошлаган, чунки олмалиқликлар раҳбарияти ёшларга эътибор беришни мақсадлари қаторига қўшган.
"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:



