Расман: Ўзбекистон МТЖнинг Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши учрашувлари вақти маълум

Sherzod Nurmatov
14 фев 2025
Миллий терма жамоанинг ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши учрашув вақтлари ва жойлари ОФК томонидан маълум қилинди.

Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учрашув вақтини ўзгартириш бўйича ОФКга сўров юборди. Сўров қаноатлантирилиб, ўйин 20 март куни Тошкент вақти билан соат 21:00 га кўчирилди.

Шунингдек, 25 март куни Эронга қарши сафар учрашуви "Озоди" стадионида Тошкент вақти билан соат 21:00 да ўтказилиши белгиланди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати