UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  4 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Вадим Абрамов Кожо бўйича вазиятга ойдинлик киритди Янгиликлар

Вадим Абрамов Кожо бўйича вазиятга ойдинлик киритди

"Динамо" ҳужумчиси Жоэль Кожонинг Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтиши амалга ошмай қолгани ҳақида ёзгандик.

"Динамо" Жоэль Кожони "Истиқлол"га сотишни истамади. Футболчи мураббий ва клуб директорини айбламоқда         


Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Вадим Абрамов билан боғландик.

- Жоэль Кожо билан боғлиқ вазият ҳақида сўрамоқчи эдик. "Истиқлол" клуби таклиф билан чиққани ростми?

- Ҳа, битта эмас иккита клуб бизга таклиф билан чиқди.

- Трансфер амалга ошмай қолганида футболчи ва унинг турмуш ўртоғи сизни ва директорни айбламоқда...

- Биласизми мен кимнидир турмуш ўртоғининг фикрига жавоб беришни истамайман.

- Майли, трансфер нима учун амалга ошмади?

- Агар бу таклиф Ўзбекистондаги трансфер ойнаси очиқ пайтида бўлганида биз ўйлаб кўрган бўлардик. Сабаби биз Кожони сотсак ўрнига бошқа ҳужумчи олишимиз керак бўларди. Ҳозир бизда трансфер ойнаси ёпиқ. Нима уни қўйиб юборишимиз керакмиди? Футболчининг клуб билан 1,5 йиллик шартномаси бор.

- Кожо ўз интервьюсида футбол ўйнашга хоҳиши йўқлигини айтди. Ҳужумчи бу ишлардан кейин футбол ўйнамай қўйиши, голлар урмай қўйишидан қўрқмайсизми?

- Агар шундай қиладиган бўлса фақат ўзига зарар қилган бўлади. Агар футбол ўйнамай қўйса биздан кейин кимга керак бўларкин? Аслида у "Динамо"даги ўйинлари орқали шу даражага чиққанини унутмаслиги керак.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика