UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  2 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  4 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  18 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3

"Динамо" Жоэль Кожони "Истиқлол"га сотишни истамади. Футболчи мураббий ва клуб директорини айбламоқда Янгиликлар

"Динамо" Жоэль Кожони "Истиқлол"га сотишни истамади. Футболчи мураббий ва клуб директорини айбламоқда

Эроннинг "Истиқлол" клуби Самарқанднинг "Динамо" клубидан Жоэль Кожони сотиб олишга уринди.

Бироқ "Динамо" қирғизистонлик ҳужумчини 300 минг долларга сотишга рози бўлмади. Бу ҳақда Кожонинг турмуш ўртоғи маълум қилди. Маълумотларга кўра, Жоэлнинг товон пули 1 миллион долларга тенг бўлган.

Кеча тунда Эронда трансфер ойнаси ёпилди ва энди Кожо "Динамо"да қолиши аниқ. Футболчининг Самарқанд клуби билан 2025 йил охиригача шартномаси бор.

Футболчининг ўзи Қирғизистон ОАВга қисқа интервью берди"Энг катта мақсадим ҳали олдинда. Бироқ мураббийим ва клуб раҳбарияти келиб тушган таклифни рад этишди. Бу ҳолат юрагимга оғир ботди. Бу мураббий ва клуб раҳбарияти ҳаётимни барбод қилишди.

Мураббий ва раҳбарларни менга нисбатан қилган иш учун Аллоҳ кечирмайди. Мен футболга бўлган бор умидимни йўқотдим, дўстлар, футбол ўйнаш учун умуман кайфият, хоҳишим йўқ", - деди Кожо. 



"Менимча ҳақиқатни айтиш керак. Эрон клуби трансфер учун 300.000$ таклиф қилди. Тунги соат 00:30 га қадар музокара давом этди. Сўнгги лаҳзада "Динамо" директори мураббий кўрсатмасига кўра шунчаки қўнғироқларга жавоб бермай қўйди. Мураббий йил бошида агар кучли клуб Кожога таклиф билан чиқса уни қўйиб юборишини ва футболчи учун хурсанд бўлишини айтганди. Ўшанда 100.000$ га қўйиб юборишга рози бўлганди. Ҳозир эса 3 март кўп таклиф қилишди. Кун бўйи улар бизни умидлантиришди ва сўнгги лаҳзада трансфер амалга ошмай қолди", - деди футболчининг турмуш ўртоғи.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика