"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда

Alisher
21 июл 2024
"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилмоқчи.

"Манчестер Сити" дарвозабони ҳалигача Саудия Арабистони чемпионатига ўтишга қизиқмоқда.

Олдинроқ у "Ал Насср" билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган, аммо битим барбод бўлганди. "Сити" 30 млн евролик таклифга рози бўлмаган.

Манчестер клуби "Ал Иттиҳод"дан дарвозабон учун камида 50-60 млн евро олмоқчи.

Эдерсон ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 13та "қуруқ" баҳс ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano