UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  0 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  3 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  5 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  9 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12

Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди Янгиликлар

Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди

Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур брендларидан бири бўлган Artel Суперлига титул ҳомийсига айланди.

Компания ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада уч йиллик келишувга эришди.

Келишув шартларига кўра Лига даромади йилдан-йилга ўсиб боради. Бунда Суперлига иштирокчи клублари сони 2025 йилдан бошлаб 16 тага етказилиши ҳамда ўйинлар сони 182 тадан 240 тагача кўпайиши кўзда тутилган.

Суперлига титул ҳомийлиги масаласида Лига умумий ҳисобда 5 та компания билан музокара олиб борди. Келишувнинг бир эмас, бир неча йиллик бўлиши ҳамда мазкур давр давомида Лига ишлаб топадиган даромад масаласи Лига кун тартибида турди. Музокаралар якунида Артел бренди билан ҳамкорлик қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, сўнгги 5 йил давомида Суперлига титул ҳомийси сифатида ишлаб келган Coca-Cola Лига билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Аввалроқ компания Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айлангани ҳамда қатор ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга оширмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.

Лига олдиндаги уч йиллик режаларни ўз ичига олган дастурга эга бўлиб, бу йўлда ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Ишонамизки, Artel билан йўлга қўйилган ҳамкорлик мамлакат ички чемпионати учун хайрли бўлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика