Тожикистон терма жамоаси ҳужумчиси Ўзбекистон клуби билан шартнома имзолади

Khoja
22 фев 2024
“Андижон” жамоаси янги мавсум учун селекция ишларини давом эттирмоқда.

Андижонликлар Тожикистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Самиeв билан шартнома тузди. Футболчининг сўнгги клуби Молдованининг “Милсами” жамоаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Самиев Иордания билан баҳснинг 28-дақиқасида мушакларидан жароҳат олиб, майдонни кўзларида ёш билан тарк этганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia