UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  6 20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:40"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  10 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  11

"3:6 ҳисобидаги мағлубият, бугунги ўйинга тахминлар ва ёдда қолган тўқнашувлар" - "Нефтчи" собиқ юлдузлари "Пахтакор" билан ўйиндан олдин Янгиликлар

"3:6 ҳисобидаги мағлубият, бугунги ўйинга тахминлар ва ёдда қолган тўқнашувлар" - "Нефтчи" собиқ юлдузлари "Пахтакор" билан ўйиндан олдин

Ўзбек футболи оммаси Акмал Ҳолматов, Анвар Бердиев, Умид Исоқовлар тўп тепган "Нефтчи"нинг "Пахтакор"га қарши ҳар бир ўйинларини мароқ билан эслашади.

Гарчи ҳозирга келиб ўша вақтдаги юлдузлар аллақачон бутсаларини михга илиб, мураббийлик ва бошқа соҳаларда фаолият олиб боришаётган бўлсада, championat.asia сайти бугун бўлиб ўтадиган "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувидан аввал уларни бир жойга тўплашга қарор қилди. Демак Абдумажид Тоиров, Анвар Бердиев, Санжар Асқаралиев, Акмал Ҳолматов "Ўзбек Эль Класико"сидан олдин ўзларининг мулоҳазаларини билдириш билан бир қаторда, драматик кечган учрашувларни ҳам ёдга олишди. 


Анвар Бердиев: - Бугун ажойиб ўйин кутмоқдаман. "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама-қаршилигини узоқ кутдик. Ўша кун келди. Мавсум стартини икки жамоа юқори кайфиятда келяпти. Боиси илк турда ғалаба қозонишди. Имкониятлар 50/50

Фаолиятимдаги энг ёдда қолган ўйин 2001 йилги мавсумда бўлган. Рақобат кучли бўлган даврлар эди. "Нефтчи" иккинчи ўринда кетяпти. "Пахтакор" билан сафарда ўйнаяпмиз. Тошкентда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб амалда чемпионликни ҳал қилгандик. Мазкур баҳсда ўзим ҳам тўп киритганман. 

Аввалги "Нефтчи" қайтишига ишонаман. Чунки Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бунинг учун кўп ишларни амалга оширяптилар. Уларнинг ишларига барака берсин, деб қоламан. "Нефтчи" жамоасига омад тилайман. Бу ўйинда фарғоналик мухлислар билан биргаман. 


Санжар Асқаралиев: - Менимча ушбу баҳсга ортиқча таърифнинг кераги йўқ. Олдиндан қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлиб келган. Фикримча, "Пахтакор" минимал ҳисобда ғалаба қозонса керак, деб ўйлайман. 

Хотирамдан ўчмайдиган учрашув Фарғонада ўтган. "Пахтакор"нинг ғалабали сериясини Акмал Ҳолматовнинг голи билан бузганмиз. Тошкент жамоаси Фарғонада биринчи мағлубиятини қабул қилиб олган. 


Абдумажид Тоиров: - Қизиқарли баҳс бўлиб ўтишини истардим. Чунки "Ўзбек Эль Класико"си номига муносиблигини йўқотмаслиги керак. Бугунги "Пахтакор" таркибида ғалабага чанқоқ ёшлар ва тажрибали ижрочилар йиғилган. "Нефтчи" эса Яйпандаги дербидан сўнг Тошкентга фақат ғалаба илинжида келиши табиий. 

"Нефтчи" либосида "Пахтакор"га қарши ҳар бир учрашув ёдимда. Биттасини танлашга келсак, 2002 йилги Ўзбекистон Кубоги финалидаги 3:6 ҳисобида мағлуб бўлган ўйин. Бундай финал яна қайтарилмаса керак. 

Илҳом Мўминжонов бу ўйинда уч очко олиш учун қандайдир совға тайёрлаши шарт. Унинг қўлидан келадими ёки йўқми, ўйин давомида кўрамиз. 



Акмал Ҳолматов: - Мен учун бу ўйин ҳақида гапириш жуда қийин. Сабаби "Нефтчи"да Акмал Ҳолматов, деган номни орттирганман. Ҳозирги кунда Диёр Ҳолматов "Пахтакор"да ўйнамоқда. Яхши ўйин кўрамиз, деб ўйлайман. Кучли жамоа ғалаба қозонсин. Икки жамоага омад тилайман. Лекин Диёрга кўпроқ мухлислик қиламан. 

"Пахтакор" - "Нефтчи" ҳар бир тўқнашувда драматик жанг кўрардик. Ҳамма ўйин ёдимда. 



Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика