"Динамо" январь ойида Дубайда йиғин ўтказади. Рақиблар орасида "Зенит" ҳам бор

Narzulla Saydullayev
23 дек 2023
Самарқанднинг "Динамо" клуби январь ойида БААда йиғин ўтказади.

Суперлигага қайтган жамоа 17-29 январь кунлари Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" ушбу йиғин доирасида 5та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган:

18 январь - "Ростов"
21 январь - "Зенит"
23 январь - Қатар U-23
26 январь - "Ал Файҳа" (Саудия Арабистони)
28 январь - "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони)


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia