Неймар ПСЖдан кетмоқчи эканлигини айтди

Aslanov Jasurbek
7 авг 2023, 22:12
Неймар ушбу ёзда ПСЖни тарк этиб, "Барселона"га ўтмоқчи.

Маълумотларга кўра, Неймар ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфига ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар клубни тарк этмоқчи эканлигини айтган. Бразилиялик "Барселона"га қайтмоқчи.

ПСЖ мавсумолди турнедан Парижга қайтганидан сўнг Неймар оиласи ва агент Пини Захави билан клубни тарк этишга қарор қилган.

Форвард май ойида унинг уйи олдида ПСЖ мухлислари уюштирга норозилик акциясидан шокка тушган. Неймар Фрацияда ўзини ҳимоялангандек ҳис қилмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›