Искандар Шойқулов "Сўғдиёна"ни тарк этди
05 июл 2023 23:10
Янгиликлар
Жиззахликлар сафини ярим ҳимоячи Искандар Шойқулов тарк этди. Футболчи иккинчи даврани катта эҳтимол билан бошқа жамоада бошлайди. Ҳозирда бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Искандар Шойқулов 2019 йил "Сўғдиёна"га эркин агент мақомида келиб қўшилган эди. У бу мавсум биринчи даврада 9та учрашувда майдонга тушди ва 1та гол урди. Жамоа билан 2021 йил чемпионат кумуш медалларига эга чиқди ва ОФК кубогида иштирок этди.
Трансфермаркет портали футболчининг нархини 250 минг еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар