UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Суперлига. "Шўртан" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  1 15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  16 14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  5 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  3 13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  3 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  4 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  6 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  5 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  8 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  6 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  8 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0

"Бухоро"нинг "Бунёдкор" устидан қозонилган ягона ғалабаси ёдингиздами? Янгиликлар

"Бухоро"нинг "Бунёдкор" устидан қозонилган ягона ғалабаси ёдингиздами?

Теглар :  БухороБунёдкор
Ушбу тарихий натижа қайд этилганига 6 йил бўлди.

Эртага Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Бунёдкор" учрашуви ўтказилади. Жорий мавсум Суперлигага қайтган бухороликлар айни дамда идеал натижа қайд этолмаяпти. Аксинча, "Бунёдкор"нинг ишлари ажойиб руҳда кетмоқда. Бироқ пойтахтликлар ўтган турда ўз майдонида "Турон"ни мағлуб эта олмади. Демак, очколар сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган воҳаликлар ҳам бўлажак рақибига бошоғриқ бўла олиши мумкин. "Бухоро" ўз тарихида "Бунёдкор"ни атиги бир маротаба мағлубиятга учратган, ушбу воқеа 2017 йилги мавсумда содир бўлган. 

Кўҳна минтақада кечган баҳсда мезбонлар 22-дақиқада Нурилло Тўхтасиновнинг автоголи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олади. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Иван Нагаев орадаги фарқни оширади. 36-дақиқада эса Санъат Шихов ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлайди. 

Иккинчи бўлимда фаолликни оширган "қалдирғочлар" 65-дақиқага келиб Достонбек Ҳамдамовнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиради. Бироқ мезбонлар яна олдинга ташланишиб, 79-дақиқада тўртинчи "совға"сини ҳам туҳфа этади. Ҳакам томонидан қўшибь берилган дақиқаларда эса пойтахт клуби ҳисобни бироз қисқартиришга муваффақ бўлишади, холос.

Қайд этиш жоиз, ўшанда ҳам клубга Улуғбек Бакаев мураббийлик қиларди. Жорий мавсум клубга қайтган мутахассис ушбу тарихий натижани янгилаши мумкин.

"Бухоро" (Бухоро) – "Бунёдкор" (Тошкент) 4:2

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Абдувахидов (Қарши)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 22 автогол, - 1:0. Иван Нагаев 25, - 2:0. Санъат Шихов 36, - 3:0. Достонбек Ҳамдамов 65, - 3:1. Нозим Умуров 79, - 4:1. Вадим Чемиртан 90+3, - 4:2.

"Бухоро": Эркин Жабборов, Бобиржон Омонов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Алишер Шоғуломов (Нозим Умуров, 60), Шохрух Гадоев, Зоҳир Пиримов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Иван Нагаев

Захира: Акмал Турсунбоев, Элбек Равшанов, Суҳроб Неъматов, Ивор Вейцер, Баҳриддин Ваҳобов, Миржалол Жумаев

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Иброҳимов, Шахзодбек Нурматов, Элдор Шомуродов (Вадим Чемиртан, 59), Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Фаррух Икромов, 41), Дилшод Аҳмадалиев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Сардорбек Азимов, 75)

Захира: Дилшод Ҳамроев, Жавлон Мирабдуллаев, Давронбек Умиров, Хуршид Ғиёсов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика