Томас Мюллер "Бавария"да ўтказилган ўйинлар бўйича Герд Мюллернинг рекордини такрорлади

Оқил Абдубарноев
6 фев 2023
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер Мюнхен клубида ўтказган ўйинлари сони бўйича машҳур ҳамюрти Герд Мюллернинг рекордини такрорлади.

Манбанинг хабарига кўра, бугун Томас "Бавария" сафидаги 427-учрашувини ўтказмоқда. Бу билан у Герд Мюллернинг клубдаги ўйинлар сони бўйича рекордини такрорлади.

Мюллер яқинда Германия кубогида ғалаба қозониш бўйича рекордчига айланганди. 33 ёшли немис футболчиси 53-ғалабасини қўлга киритди - бу турнир тарихидаги энг юқори кўрсаткич саналади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Opta