UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  1 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  3 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  11

Владимир Назаров: "Ҳайдаров ва Бошкович "Бунёдкор"дан кетгач таваккал қилишни истамадим" Янгиликлар

Владимир Назаров: "Ҳайдаров ва Бошкович "Бунёдкор"дан кетгач таваккал қилишни истамадим"

"Нефтчи" Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дарвозабони Владимир Назаров билан шартнома имзолаганини биласиз.

Кипер дастлаб янги мавсумга "Бунёдкор" билан тайёргарлик кўраётган, клуб билан шартнома ҳам имзолаганди. Аммо раҳбарият ва мураббийлар штаби ўзгариши ортидан у ҳам кетишга қарор қилди. Кўп вақт ўтмай фарғоналиклар сафига келиб қўшилди. 


 РАСМАН! Владимир Назаров — "Нефтчи" футболчиси!



"Бунёдкор"дан кетишим кутилмаганда рўй берди. Менда раҳбарият билан келишувим бор эди. Улар ўз ўрнида қолса мен ҳам қолардим. Аммо Азиз Ҳайдаров ишлан кетди, кейин эса Иван Бошкович. Натижада таваккал қилгим келмади. Бу ерда гап клубга ишонмаганимда эмас. Шунчаки келишув борлиги сабаб тарк этдим. Жамоа анча яхши. Футболчилар ҳам ёмон эмас. 

"Нефтчи"дан таклиф тушди, ўйлаб ўтирмай рози бўлдим. Тезда Туркиядаги машғулотларга етиб келдим. Жамоа ажойиб, мени яхши кутиб олишди. Худо хоҳласа янги мавсумда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Олдинда 6та ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Имконият берилса фойдаланишга тайёрман. Тезроқ мавсум бошланишини кутяпман. 

 Олимпия терма жамоасида ким яхши бўлса ўша ўйнайди. Бу борада муаммо кўрмаяпман. Ишлашда давом этамиз. Мақсад Париж олимпиядасига йўлланма олиш",- дейди Владимир Назаров. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика