UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  4 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  8 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  17 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  10 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8

Бемор - собиқ футболчи ёрдамингизга мухтож! Янгиликлар

Бемор - собиқ футболчи ёрдамингизга мухтож!

Футбол ўйнаб оғир жароҳат олган ва шу орқали фаолиятини барвақт якунлашга мажбур бўлганлар ҳақида эшитиб турамиз.

Шунинг учун ҳам футболчининг биринчи душмани жароҳат деб бежиз тилга олинмайди-да. Биз ҳикоя қилган бир ўйинчи воқеаси мухлисларимизни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз. Зеро, у ҳам ўз вақтида “Андижон” сафида тўп сурган. 

Сайриддин Гаффаров – 1990 йилнинг 29 августида Сурхондарё вилоятиниг Сариосиё туманида таваллуд топган. Дастлаб “Шўрчи” жамоасида тўп суришни бошлаган. Сўнгра 2008 ва 2010 йиллар мобайнида “Шўртан” шарафини ҳимоя қилди. Шунингдек, Самарқанднинг “Динамо”сида ҳам фаолият кўрсатди. Агар зукко ишқибозларимизнинг ёдида бўлса, Гаффаров 2015 йили “Андижон” сафида ҳам тўп сурган. Кейинчалик “Норин” ҳамда “Сурхон”да ҳам ўйнади. Шу билан бирга Тожикистон клубларида ҳам тўп сурган.

Сайриддин Гаффаров ярим ҳимоячи бўлиб, “Андижон”да 7 та учрашувида иштирок этган. Афсуски, жароҳат туфайли кейин сафдан чиқди. Шунга қарамай, яна фаолиятини давом эттирди. Барибир тиззасидан олган жароҳати уни таъқиб қилишда давом этаверди. Натижада Тожикистонда операция қилдирди. Лекин бу билан ҳаммаси барҳам топгани йўқ. 2018 йилда Сайриддин яна Тожикистонда иккичи бор операция столига ётди. Шунда ҳам ижобийликка ўзгариш кўзга ташланмагач, ўша йилнинг ўзида Тошкентда навбатдаги операция билан юзма-юз келади. 

Гаффаровнинг қайта-қайта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказишидан унинг ўзи ва оила-аъзолари соғайиб кетишидан умидвор эдилар. Бироқ вақт ўтган сари кутилмаган дард уни қамраб ола бошлади. Аввалига елкаси, иккала қўли ва кейин оёқлари қувватсизлана бошлади ҳамда ҳозирда ишламай қолган. Бу ҳам етмаганидек Сайриддин эндиликда сўзлашиш имкониятини ҳам йўқотди. Барчасига олдинги олган жароҳатлари сабаб бўлган. 

Турмуш ўртоғи Наргиза Комилова кечаю-кундуз эрини парваришлаб келяпти. Биз Наргиза Комилова билан боғланганимизда операциядан кейин шундай касаллик пайдо бўлганини, оёқ ва қўллари ишламай, гапира олмай қолганини айтди. Гаффаров нимадир демоқчи бўлса имо-ишоралар билан тушунтиради ва буни фақат турмуш ўртоғи илғай олади. 

Шунингдек, Наргиза Комилованинг айтишича, операциядан кейин асаб толаларининг емирилиши эвазига ҳозирда мана шундай аҳволга тушиб қолган. Комилованинг яна қўшимча қилишича, бундай касаллик Ўзбекистонда камдан-кам учрайдиган тоифалардан бири бўлиб, шифокорлар “Бац” ташхисини қўйишган. 

Сайриддин Гаффаровни кўрсатмаган шифокорлар ва табиблари қолмаган. Қаерда шифо учун сабаб бўладиган масканни эшитишса, ўша жойга олиб боравердилар. Бироқ дардига даво топиш жуда қийин кечмоқда. Бу албатта Аллоҳнинг синови.

Сайриддинни уч нафар фарзанди бор - Жасмина, Мустафо ва Иймона. Унинг оила-аъзолари ва яқинлари шифо топишидан умид қилиб тинмасдан Яратгандан Сайриддин ҳаққига дуода бўлишмоқда. Фарзандлари ҳали жуда ёш. Энг каттаси 2015 йилда таваллуд топган. Бу ёқда эса онаизор турмуш ўртоғининг дарди билан яшамоқда. Оёқ-қўли ишламай, гапиришдан ҳам қолган. Шу боис аёли эрига едиради, ичиради, хуллас, Сайриддин Гаффаров бир ўзи ҳеч нима қила олмайдиган даражага тушиб қолган. 

Ҳозир собиқ футболчи ҳар қачонгидан кўра кўмакка мухтож бўлиб қолган. Биз биламизки, Аллоҳнинг савобидан умид излаётган ҳолда мана шундай оғир дардга дучор бўлганларга ҳиммат кўрсатиш истагидагилар орамизда йўқ эмас. Шундай экан, футбол орқали оғир жароҳат олиб, кейинчалик дардга чалинган Сайриддинни ҳам қўллаб-қувватлашни унутиб қўймайлик. У ҳозир Аллоҳнинг берган дардига шукр келтириб, синовларига бардош бериб келяпти.  

Сайриддин Гаффаров тўп сурган клублар, ўзбек футболи жамоатчилиги, мухлислар ва қўйингки, барча-барчадан уни моддий томондан қўллаб-қувватлашга чақирамиз ва хайрия акцияси старт олганлигини маълум қиламиз.

Хайрия учун карта рақамлари - 8600 0609 6678 9944 (Комилова Наргиза, UZCARD)

4073 4200 7787 3325 (Сайриддин Гаффаров, HUMO)

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика