

Россия Футбол Иттифоқининг Европа Футбол Ассоциациялари иттифоқидан Осиё Футбол Конфедерациясига ўтиши мумкинлиги ҳақида якуний қарор 27 декабрь куни қабул қилинади. Бу ҳақда жума куни РФИ ижория қўмитаси йиғилишидан сўнг матбуот анжуманида ташкилот президенти Александр Дюков маълум қилди.
"Ўйлайманки, сешанба куни видео-конференц-алоқа орқали учрашамиз. Якуний қарорга келамиз", – деди Дюков.



