

Айни пайтда Тожикистон терма жамоаси форварди Рустам Соиров билан музокара ўтказиляпти. Келишувга эришилса, 20 ёшли ҳужумчи Тошкентга кўчиб ўтади. Бу ҳақда championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев хабар беряпти.

Соиров жорий мавсумнинг 2-қисмини Эстонияда ўтказиб, U-21 жамоаси учун 6 ўйинда 3та гол урди. Трансфермаркт маълумотига кўра, унинг "Левадия" билан 2025 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномаси бор.



