UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  0 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  1 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  26 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  4 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15

"Турон" Супрелигага йўл олди, "Локомотив" эса Про-лигага равона бўлди! Янгиликлар

"Турон" Супрелигага йўл олди, "Локомотив" эса Про-лигага равона бўлди!

"Турон" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги ўтиш учрашуви якунланди.

25 ноябрь, жума

"Турон" – "Локомотив" 2:1

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 15:00

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Достон Мирзараимов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов 

AVAR ҳаками: Зиёдулла Абдураҳмонов 

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: Ҳумоюн Муртозаев, 12 (1:0), Санжар Қодирқулов, 37 (1:1), Сардор Абдунабиев, 76 (2:1)

"Турон": 12.Акмал Турсунбоев, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 5.Марлен Чобанов, 9.Азиз Ибрагимов (20.Жасурбек Ўринов, 68), 10.Ҳумоюн Муртозаев (11.Рустамхон Азимов, 81), 18.Абдуғани Камолов, 19.Сардор Абдураимов (89.Сергей Морозов, 88), 21.Аъзам Алиев, 22.Ғолибжон Сарибоев, 30.Сардор Абдунабиев, 55.Хушнудбек Авилов

Захира: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 7.Қаҳрамон Баҳодиров, 14.Дониёр Исмоилов, 23.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 34.Саидафзалхон Ахроров, 88.Сардор Теляков

"Локомотив": 13.Рустам Нортожиев, 3.Исломжон Қобилов (с), 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Этаме Жероме, 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Манучеҳр Сафаров, 25.Мўминжон Мелиев (18.Али Абдураҳмонов, 77), 27.Ислом Рашидхонов (34.Анвар Алижонов, 77), 98.Маъруф Жумаев (10.Жасур Жалолиддинов, 61)

Захира: 30.Асилбек Аманов, 6.Алишер Салимов, 21.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 24.Шерзод Комилов, 44.Самуэль Опеҳ, 77.Иван Нагаев

Огоҳлантиришлар: Маруф Жумаев (42), Жалолиддин Жумабоев (57), Санжар Қодирқулов (68)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Турон" Супрелигага йўлланмасини қўлга киритди, "Локомотив" эса Про-лигага тушиб кетди!

90+3. "Локомотив" кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда, аммо самара йўқ.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Мезбонларда ўзгариш: Сардор Абдураимов ўрнига Сергей Морозов майдонга туширилди.

85. Мезбонларнинг жарима зарбасини тошкентликлар қайтарди.

81. "Турон" сафида ўзгариш: Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Рустамхон Азимов майдонга туширилди.

79. Жероме чап қанотдан ичкарига киришга ҳаракат қилди, аммо водийлик футболчилар уни зарарсизлантиришди.

77. "Локомотив"да икки ўзгариш: Мўминжон Мелиев ва Ислом Рашидхонов ўрнига Али Абдураҳмонов ва Анвар Алижонов ўйинга қўшилди.

76. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сардор Абдунабиев "Турон"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1!


73. "Локо" футболчилари чап қанотдан хавфли узатма амалга оширишди, "Турон" ҳимоячиси тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

71. "Локомотив"да стандарт юзага келди, жарима зарбасидан сўнг Турсунбоев сейв ижро этди.

68. "Турон"да ўзгариш: Азиз Ибрагимов ўрнига Жасурбек Ўринов майдонга туширилди.

67. Азиз Ибрагимов ҳужумда қўл билан ўйнади.

63. Ҳакам узоқ вақт ВАР билан гаплашди ва голни бекор қилиш қарорида қолди.

61. "Локомотив"да ўзгариш: Маъруф Жумаев ўрнига Жасур Жалолиддинов майдонга туширилди.

58. "Турон" гол урди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда.

57. "Локомотив" футболчиси Жумабоев огоҳлантирилди ва жарима зарбаси белгиланди.

56. Энди "Локомотив" хавфли ҳужум содир этди, "Турон" ҳимоячисининг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳужум бартараф этилди.

54. "Турон"да яна кетма-кет икки хавфли ҳужум содир этилди, аммо мезбонлар унумли фойдалана олишмади.

54. Абдурашидовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, тўп дарвоза тўрининг устидан қўним топди.


51. Муртозаев ҳужумда йиқитилди, аммо водийликлар форварди офсайдда қолган экан.

49. "Турон" жарима майдони ичида хавфли вазият юзага келди, яйпанликлар бахтига қанотдан оширилган тўпга Этаме етолмади.

46. "Локомотив" посбони пас беришда хатога йўл қўйди, унинг хатосини ҳимоячи тўғрилади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Ўнг қанотдан узатма натижасида Сардор Абдунабиевнинг бош билан йўллаган зарбасини Нортожиев ушлаб олди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Турон" ўйинчиси бурчак зарбасини ижро этди, бироқ тўп қайтарилди, қайтган тўпга эса Абдурашидов ўта ноаниқ зарба берди.


42. Аъзам Алиевга нисбатан қўполлик ишлатилди, оқибатда "Локомотив" футболчиси огоҳлантирилди.

40. Рустам Нортожиев "Локомотив"ни муқаррар голдан қутқариб қолди!

39. Меҳмонлар ҳужумда қоида бузди.

37. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Санжар Қодирқулов кутилмаганда узоқ масофадан рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. Ҳакам ҳар эҳтимолга қарши ҳужумда қўполлик ишлатилган-ишлатилмагани бўйича ВАРни кўрди, гол инобатга олинди.

36. "Локомотив" бурчак зарбаси ишлаб олди, стандарт натижасида яйпанликлар тўпни қайтарди.

35. Азиз Ибрагимов "Локомотив" посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо уни алдаб ўта олмади! Офсайд ҳам қайд этилган экан.

32. "Турон" футболчиси ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва шеригига тўпни узатди, Сардор Абдунабиевнинг акробатик зарбасига бироз аниқлик етишмади.

29. Жалолиддин Жумабоев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, Турсунбоев тўпни эгаллаб олди.

27. "Локомотив"нинг яна бир футболчисига марказда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

26. Узатмани Турсунбоев эгаллаб олди ва қарши ҳужум бошлади, аммо "Турон" футболчилари вазиятни якунлай олмади.

25. Меҳмонларда навбатдаги бурчак зарбаси ижро этилади. Хуршид Мухторовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

23. "Локомотив" бурчак зарбаси ижро этди, мезбонлар бир амаллаб тўпни қайтарди.

22. Ислом Рашидхоновга нисбатан қўполлик ишлатилди, меҳмонларда стандарт вазият. Жарима зарбаси бартараф этилди.

20. Манучеҳр Сафаров рақибига нисбатан қўполлик ишлатди, агар қоида бузилмай тўп олиб қўйилганда, хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.

18. Азиз Ибрагимов шеригига Мбаппе зўрға етадиган тезликдаги узатма амалга оширди, натижада тўп майдонни тарк этди.

17. Майдонда йиқилган меҳмонлар футболчиси ҳакам жарима зарбаси белгиламагач, аламини рақибидан олдиндан. Шундан сўнг ҳакам ҳуштагини чалди, фақат мезбонлар фойдасига.

16. Муртозаев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда дарвозага аниқ зарба бера олмади.

"Турон" мухлислари "Ғайра-ғайра"ни бошлаб юборишди.

14. "Локомотив" футболчиси шеригини олдинга бошлади, аммо унинг узатмаси ноаниқ чиқди.

12. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! БУРЧАКДАН УЗАТИЛГАН ТЎПНИ МУРТОЗАЕВ БОШ БИЛАН "ЛОКОМОТИВ" ДАРВОЗАСИГА ЖОЙЛАБ ҚЎЙДИ!


11. Бурчак узатмасидан сўнг "Турон" футболчисининг зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ кўриниш олди.

10. Ўнг қанотдан узатма натижасида Муртозаев дарвозага зарба йўллади, тўп "Локо" ҳимоячисининг оёғига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

9. "Турон" чап қанотдан ҳужум уютирганди, Сафаров тўпни қайтарди, тўпни меҳмонлар назорат қилмоқда.

8. Муртозаевни шериги рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқармоқчи эди, аммо унинг узатмаси кучли чиқди, Ҳумоюн эса тўпга етолмади.

7. Майдон марказида "Локомотив" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди.

6. Мухторовнинг жарима зарбаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

5. Жумаевга нисбатан қоида бузилди, меҳмонлар стандарт ишлаб олди.

4. "Турон" ўнг қанотдан икки бор ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштирди ва якунда хавфли зарба билан якунланди. Аммо аниқлик етишмади.

3. Жероме бурчакдан узатилган тўпни ўзига тўғрилай олмади, натижада мезбонлар хавфни бартараф этди.

2. "Локомотив" футболчилари ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштириш оқибатида бурчак зарбаси ишлаб олди.

1. Учрашувни "Локомотив" футболчиси бошлаб берди.

Бугун "Турон" жамоаси оқ, "Локомотив" эса қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

"Турон" мухлислари ҳ ҳарфини ёқтиришмайди шекилли, баннерларидаги барча сўзларни х билан ифодалаган. Лекин ҳозир имло ҳақида гапириш муҳиммас, улар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашга шай. Қолаверса, Тошкентдан ҳам меҳмон жамоа мухлислари ташриф буюрган.

Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда.

Ўтиш ўйини. "Турон" – "Локомотив". Жамоалар стадионга етиб келишди

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яйпанда футболбоп об-ҳаво ҳукм сурмоқда, бугун ажойиб қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз, деган умиддаман.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика