UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  3 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  22 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Сречко Катанец: "Қозоғистон билан ўйин сиз учун дерби бўлиши мумкин, лекин мен учун навбатдаги ўртоқлик ўйини" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Қозоғистон билан ўйин сиз учун дерби бўлиши мумкин, лекин мен учун навбатдаги ўртоқлик ўйини"

Эртанги Ўзбекистон – Қозоғистон ўртоқлик ўйини олдидан "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида вакилларимиз иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец ҳамда ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков иштирок этди.





Дастлаб Катанец ва Ҳамробеков ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.

"Одатдагидек ўртоқлик учрашуви. Қандайдир ўзига хос ўйин деб айта олмайман. Тўлиқ таркиб билан кам вақт шуғулландик", – деди Сречко Катанец.



"Ҳаммангизни кўриб турганимдан хурсандман. Навбатдаги ўртоқлик ўйини арафасида турибмиз. Олдинги ўйинлардаги камчиликларни тўғрилаймиз деган умиддаман", – деди Одил Ҳамробеков.


- Мураббийга савол. Осиё Кубоги бир йил ортга сурилиши, яъни 2024 йилнинг январига қолдирилиши режаларингизга қанчалик таъсир қилди?

- Аниқ бир режага таъсир қилмади. Биз ҳар бир вазиятга мослашишимиз керак. Аскинча, бунинг ижобий тарафи ҳам бор. Кўпроқ ўртоқлик ўйинлари ўтказишимиз мумкин, тайёргарлик учун кўп вақт бўлади. Яна бир яхши томони, чемпионат ноябрда тугайди. Яхши тайёргарлик кўришимизга имкон туғалади. Ҳозирча ЖЧ-2026 саралаши қачон бўлишини билмаймиз.



- Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг йўқлиги нима билан боғлиқ?

- Мен бошқа футболчиларни синаб кўришни истадим. Шу билан бирга, айтишим мумкинки, у ўз ўйинларини кучайтириб бориши керак. Албатта, унинг ўйинларини кузатиб боряпман. Кўпинча асосий таркибдан жой оляпти, захирада ўтирган пайти ҳам бўлди. У ўз ўйинини кучайтириб бориши, ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги керак. У ҳали ёш, агар 30 ёш бўлганида, бошқа чақирилмайди, дейишимиз мумкин эди.



- Ўзбекистон МТЖ кўпинча сўнгги 10-15 дақиқада гол ўтказиб юборади. Бу сизгача ҳам бўлган, олдинги ўйинда ҳам учради. Бунинг устида ишлашни иложи борми?

- Бу барча жамоалар билан содир бўлади. Ҳатто дунёнинг энг яхши терма жамоалари ҳам шу ҳолга тушиши мумкин. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, балки чарчоқдандир. Коста-Рика билан ўйинга эътибор берсак, улар сўнгги дақиқаларда кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтиб кетишди. Ўйинчилар бу вазиятда ўзлари ақлни ишлатиб, ҳаракат қилишлари лозим. Бу учун маълум бир режа йўқ.


- Ўзбекистон анча йиллардан кейин Қозоғистон билан тўқнаш келяпти. Уларнинг ўйини биз учун сўроқ остида. Сизнингча, улар Осиёда топ-5 ликка кириши мумкинми? Ўзбекистон эртага фаворитми? 

- Осиёни кучли бешлигига киритса бўладими, билмадим. Бундай терма жамоада ҳаммаси авлодларга боғлиқ. Яхши авлод етишиб чиқса, шунда ўша авлод билан яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Қозоғистон ўйинларини томоша қилдим, футболчилари астойдил курашишади. Эртага осон ўйин бўлмайди. Беш киши бўлиб ҳимояланишади ва тезда ҳужумга ўтиб кетишади. Қозоғистон курашувчан жамоа, аммо керагидан ортиқ тажовузкор ҳаракат қилади. Футболчиларимиз ҳаммасига тайёр бўлишлари лозим. 



-  Мураббийга савол. Қозоғистоннинг айнан қайси футболчиларини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз? 

- Менга Қозоғистоннинг ўйинлари жуда ёқди. Алоҳида кимнидир ажратиб кўрсатишни истамайман. Жамоавий тарзда яхши ўйнашади. Словения билан баҳсни кўриб чиқдик, тажовузкор, сал қўполроқ ўйин кўрсатишди. Айтиб ўтганимдек, жамоа тажовузкор ҳаракат қилади. Жамовий руҳ ҳаммасини ҳал этади. 


- Футболчига савол. Ўзбекистон терма жамоасида ҳамиша ярим ҳимоя чизиғи кучли бўлиб келган. Ҳозир сал кучсиздек кўриняпти. Ҳозирги пайтда ярим ҳимоя чизиғидаги ҳолатни қандай баҳолайсиз?

- Сиз айтганингиздек, Кападзе, Жепаров, Аҳмедов авлоди энг кучли ярим ҳимоячилардан иборат эди. Ҳозирги пайтда ҳам энг кучлилар жамланишига ҳаракат қиляпмиз. Ўйлайманки, биз ҳам акаларимиз даражасига чиқиб, олдимизга қўйилган вазифаларни астойдил бажарамиз.


Футболчига савол. Марказий Осиёда термалар ҳамиша солиштириб келинади. Қозоғистон МТЖ билан ўйин қанчалик принципиал аҳамиятга эга?

- Ҳеч қандай принципиал аҳамият касб этмайди. Мураббий айтганидек, навбатдаги ўртоқлик ўйини. ЖЧ ва Осиё саралаши йўлидаги баҳс. 



- Мураббийга савол. Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйини Қозоғистонга қарши ўтади. Бу ОАВ ва мухлислар учун оддий ўйин эмас. Бизнинг футболчиларимиз ва мураббийлар учун бу шунчалий оддий ўйинми? Қозоғистонга ғалаба учун ҳатто пул мукофоти ваъда қилинган. Катта аудитория ўйинни жиддий қизиқиш билан кутмоқда. Вакилларимиз рақиб Қозоғистон эканлигини ҳис қилишяптими?

- Нима қила оламан? Нима деб жавоб беришим мумкин? Тўғри, сиз ва кўпчилик учун бу дерби бўлиши мумкин. Лекин мен фикримни ўзгартира олмайман. Бу мураббий сифатида мен учун навбатдаги ўртоқлик ўйини. 2007 йилдаги ўйинда жанжал юзага келган, лекин терма жамоаларда ўша таркибдан ҳозир ҳеч ким қолмаган. Албатта, футболчилар астойдил ғалаба учун ҳаракат қилишади. Легионерлар кеч етиб келишди, бир ярим кунгина тўлиқ машғулот олиб бора олдик. Бу бизга муаммо келтириб чиқаради. Ҳозир кўпчилик бу ўйинга жиддий аҳамият қаратишни сўрамоқда. Лекин мен ҳам тактик ишланмалар устида ишлашим мумкин. Агар менда сеҳрли таёқса бўлганида, ҳар битта ўйинда ғалаба қозонган бўлардик. Бироқ мен бу ерга мураббий сифатида расмий ўйинларни ютиш учун таклиф қилинганман. Бу баҳс олдидан ҳеч қандай босим ҳим қилмаяпман.   

- Ўзингиз айтиб ўтганингиздек, легионерлар кеч келиб қўшилишди. Жумладан, Шомуродов кеча тунда келди. Ниҳоят, Игорь Сергеевни асосий таркибда кўрамизми ёки чарчаган ҳолда етиб келган Шомуродов асосий таркибда майдонга тушадими? 

- Элдор асосий таркибда ўйнайди. Шомуродов чарчамаган, чунки "Рома"нинг охирги баҳсида майдонга тушмади. У ҳозир бошқаларга қараганда яхши ҳолатда.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика