Анчелотти: "Уларни Бермуд учбурчаги деб атайман"

Mirjalol Normatov
31 июл 2022, 18:53
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячилари Лука Модрич, Тони Кроос ва Каземиро ҳақида фикр билдирди.

"Ушбу футболчиларнинг уйғунлигини рок-н-роллга қиёслайман. Каземиро, Кроос ва Модрич Бермуд учбурчаги каби. Чунки уларнинг орасидан тўпни олиб ўтиб бўлмайди.

Бу таркибдаги футболчиларни ғалабага бўлган иштиёқини ошириш шарт эмас. Улар бўшашишмайди. Шунчаки таркибингизда Каземиро, Кроос, Бензема ёки Модрич бўлса, бунинг иложиси ҳам йўқ", - деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›