UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  2 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  5 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Роналду Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин Янгиликлар

Роналду Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин

Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин, унга "Рома" даъвогарлик қилмоқда.

Португалиялик янги бош мураббий Эрик тен Хагнинг ўйин услубига мос келмайди.

"Манчестер Юнайтед"нинг келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнамаслигини ҳисобга олиб, форварднинг агенти Жорже Мендеш ўз мижози учун янги клуб излаш билан банд.

37 ёшли форвардга "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Клуб Жозе Моуринью билан бир йиллик фаолиятдан сўнг Роналдунинг трансфери "Рома" бренди ривожланишига ва унинг таниқлилигини оширишига ишонмоқда.

Роналду учун муҳим роль Италияда бошқа Европа давлатларига қараганда соддароқ солиқ тизимидир. Мендешнинг "Рома" билан алоқалари яхши – у клубга Жозе Моуринью, Руй Патрисиу ва Сержиу Оливейрани олиб келган. "Рома" спорт менежментини бошқараётган Тиагу Пинтуда эса "Бенфика"да ишлаб юрган пайтларданоқ Мендеш билан ажойиб муносабатлар бор.

Аммо, Роналдунинг "Рома"га эҳтимолий трансферида тўсиқлар йўқ эмас. Биринчидан, римликлар унга ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да олаётган 23 млн евро миқдоридаги маошни тўлай олишмайди. "Рома"да аллақачон молиявий фэйр-плейга риоя қилиш бўйича муаммолар бор. Иккинчидан, "Рома" ҳам МЮ сингари келаси мавсумда Европа Лигасида иштирок этади. Бу мусобақа Роналдуни ўзига жалб қилмайди.

Португалияликнинг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган яна бир вариант – Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган "Спортинг"га қайтиш.

Роналду ўтган мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика