UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

"Пахтакор" "Ал Дуҳайл"нинг олдинги рақибларидан икки баробар кўпроқ аниқ зарба берди, аммо қатарликлар "шерлар"нинг "нозик" жойини топиб олишди Янгиликлар

"Пахтакор" "Ал Дуҳайл"нинг олдинги рақибларидан икки баробар кўпроқ аниқ зарба берди, аммо қатарликлар "шерлар"нинг "нозик" жойини топиб олишди

Саудия Арабистони яшил майдонларида ОЧЛ Ғарб минтақаси гуруҳ босқичи ўйинлари давом этмоқда.

Эртага, 4-тур учрашувларига старт берилади. Биз эса 3-турда ўзбек клублари ўтказган ўйинларга тўхталиб ўтмоқчимиз.

Ал-Духаил СК

Edmilson Junior - 66', Edmilson Junior - 71', Edmilson Junior - 84'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 3-тур

14/04/2022, 23:15

2
:
3
Тугади

Пахтакор

Оливер Саркич - 44', Sardor Sabirkhodjaev - 69'

45'
90'
58'  Альмоэз Али (Абдельрахман Мустафа)
66'  Edmilson Junior
66'  Бассам Хишам
71'  Edmilson Junior
71'  Султан Аль-Бреки
74'  Абдулла Абдулсалам (Нам Тхэ Хи)
75'  Карим Будиаф (Luiz Ceara)
78'  Мохамед Алааэлдин (Исмаэль Мохаммад)
84'  Edmilson Junior
84'  Бассам Хишам
87'  Ассим Мадибо
43'  Драган Черан (Ikrom Alibaev)
44'  Оливер Саркич
44'  Sardor Rashidov
54'  Одилжон Хамробеков
69'  Sardor Sabirkhodjaev
69'  Khoziakbar Alidzhanov
79'  Оливер Саркич (Jasur Yakubov)
79'  Sardor Rashidov (Азизбек Тургунбаев)
87'  Одилжон Хамробеков (Diyor Kholmatov)
88'  Jasur Yakubov

"Пахтакор" "Ал Дуҳайл"нинг олдинги икки рақибидан икки баробар кўпроқ аниқ зарба берди

Қатар кубогининг амалдаги ғолиби аввалги икки ўйинда рақибларидан яққол кучли эди ва анча кўп хавфли вазиятлар яратганди. Ҳатто, "Ал Таавон"га ютқазиб қўйилган 1-тур беллашувида ҳам қатарликлар катта устунлик қилишган ва рақибдан икки ҳисса кўпроқ аниқ зарба беришган. Шунчаки, ўша куни мезбон жамоа таркибидаги Тавамба ўйин тақдирини ҳал қилиб кетган эди.

"Пахтакор" билан тўқнашувда эса улар тўп назорати ва кўпроқ пас беришда устунлик қилишди. Аммо, кескин голли вазиятлар яратишда "шерлар" яққол устунлик қилишди. "Пахтакор" 90 дақиқа давомида жами 8та яққол голли вазият яратди ва 6та аниқ зарба берди. Маълумот учун, "Дуҳайл"нинг олдинги икки рақиблари жами 3та аниқ зарба йўллашганди. Бир қарашда Славче Войнески шогирдлари йирик ҳисобда ютиб кетиши мумкин бўлган ўйин, аммо ... Рақиблар жамоанинг "нозик" жойини топиб олишди. Бу ҳақда бироз пастроқда.


"Пахтакор" футболчилари ўзлари яратган имкониятларнинг ярмидан фойдаланишганда ҳам ҳозир ғазналарига 3 очко қўшиб қўйган бўлишарди. Юқорида 8та яққол голли вазият ҳақида ёздим. Улар орасига Ҳ.Эркиновнинг бурчак тўпини тўғридан-тўғри дарвозага йўллаб тўсинни пойлагани, Черан, Алибоев, Рашидовларнинг ноаниқ зарбаларини киритмадим. 6та аниқ зарба + Эркинов ҳамда Шаркич бирга бир чиқиб устунни пойлагани. Устун ёки тўсинга теккан тўплар аниқ зарба ҳисобланмайди футболда.

Биринчи бўлимда киритилган голда Рашидов ҳамма ишни аъло даражада қилиб берди. Рақибни Месси бир пайтлар Боатенгни "йўқ" қилиб юборгани каби "йўқотди" ва нозик ва ақлли пас берди. Шаркич эса бош билан дарвозабон оёқлари орасини қидириб топди. Голни бошланиши ҳам, якуни ҳам чиройли чиқди. Рашидов яна бир вазиятда дарвозабон ўз жойини ташлаб олдинга чиқиб кетганда ноаниқ зарба берди. Жуда қулай вазият ҳавога кетди. Биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида Аъзамов тўпни олдинга тепди, Оливер тўпни тўхтатмоқчи бўлди, у тўхтатган тўп Сардорга тушди. Ўнгдан Ҳожимат бир ўзи кириб келаётганди, аммо Рашидов ўзи тўпни секингина тўққизликка тушириб қўймоқчи бўлди ва дарвозабон тўпни ушлаб олди. Эҳтимол, шу вазиятда тўп ўнгга ташлаб берилганда янада кескинликни кўришимиз мумкин эди ўша ҳужумда.

2-бўлимда ҳавога совурилган вазиятларни эслаб футболчиларнинг ўзлари ҳам афсусланаётган бўлишса керак. 50-дақиқада Алижонов ўнгдан пас, Ҳамробеков яқин бурчакка кучли ва аниқ зарба берди. Кипер ўз ўрнида. 53-дақиқада Шаркич тир тегинишда Рашидовни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Сардор кириб борди ва ўзи зарба берди. Дарвозабон яна ўзини кўрсатди. Ўша эпизодда 11-рақамдаги футболчимиз ўнгдан кириб келган Ҳожиматга яна бир бор эътибор қаратмади.

53-дақиқадаги эпизодни скриншотлар билан тақдим этаман

 

Кўриб турганингиздек, ҳимоячилар Эркиновни ёпишга кеч қолишганди ва унда бўш дарвозага тўпни шунчаки тўғрилаб юбориш имконияти юзага келиши мумкин эди.


60-дақиқада яна бир жуда катта вазият яратилди. Икром Алибоев ўз паси билан Ҳожиматни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Вингеримизда қарор қабул қилиш учун жуда кўп вақт бўлди. Якунда у узоқ бурчакни нишонга олди. Тўп эса устунга тегиб майдонни тарк этди.

Ҳожиматда ҳам ўнгроқдаги шеригига пас бериш имкони бор эди. Аммо, бу эпизодда пас беришдан кўра зарба бериш тўғри қарор эди. Фақат ижрода бироз янглишилди.


"Пахтакор" ҳисобни очганидан кейин тўртта жуда қулай "катта" имкониятларни кўкка совурди ва бунинг учун жазоланди. 66-дақиқада ҳисоб тенглашгач, "Пахтакор" голга тез реакция қилди. Шу жиҳат ҳурсанд қилди. 69-дақиқада Алижоновнинг ажойиб пасидан кейин Собирхўжаев "ишчи" оёғи ҳисобланмайдиган чап оёғи билан гол урди ва жамоа яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Олдинга ўтиб олинганидан кейин яна бир бор катта имконият ҳавога учирилди. 70-дақиқада Собирхўжаев ажойиб пас билан Оливерни олдинга чорлади. У ҳимоячини доғда қолдира олди, аммо кейинги ҳаракатларини кўнгилдагидек ижро этолмади. Унда ўзи гол уриш, Ҳожимат ёки Икромга пас бериш имкони бор эди. Бу сафар ҳам устун қатарликларни голдан қутқариб қолди.

Шаркич аввалига Ҳожиматни деярли бўш дарвоза қаршисида тўп билан таминлаши мумкин эди, кейин эса ўзидан кўра қулайроқ позицияда турган Икромга пас бериши мумкин эди. Аммо, у ҳаммасини ўзи бажарди ва устун билан саломлашди. Охирги скриншотга эътибор қаратинг, Оливерни қаршисида икки ҳимоячи ва дарвозабон турибди, камига у ўткир бурчакда. Икром эса 7  метр дарвоза қаршисида вариантлари кўпроқ ҳолатда тўп сўради.


Ҳисобда олдинга чиқиб олингандан кейин яна битта "катта" имконият йўққа чиқарилди ва буни рақиб яна жазолади. Шаркичнинг вазиятидан бир дақиқа ўтиб яна ўша Эдмилсон ҳисобни тенглаштирди. Войнески шогирдлари бу сафар ҳам голга жуда тез реакция қилишларимумкин эди. Аммо, Шаркич ҳаммасини бузиб қўйди. Келинг суратларда кўрамиз.

Рашидов тўп сўраб югуряпти, Алижонов эса Сардорга қараб оляпти.


Бир қарашда заргарона пас ижро этилаётганди...


Шаркич тўпга эгалик қилишга уринди ва ҳаммасини расво қилди.




"Ал Дуҳайл" "Пахтакор"нинг "нозик" жойини топиб олди

Қатар клуби футболчилари шу куни қўллайдиган услубларини 12-дақиқада ишлатишни бошлашди. Басам Ҳишам Олунгага узун пасни ижро этди ва Шерзод Аъзамов курашда ҳолиб чиқди. 21-дақиқага келиб худди ўша Ҳишам бу сафар Эдмилсонга ана шундай узун пасни берди. Бельгиялик қанотда бўлгани учун вазият кескинлашмади. Учрашув олдидан "championat.asia" сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграмдаги каналида "Ал Дуҳайл" сафида энг хавфли ўйинчи Эдмилсон эканлиги ҳақида пост ёзганди.

28-дақиқада ана шу бельгиялик ўз қанотидан марказга қараб Ҳамробеков ва Ларинни доғда қолдирган ҳолда кириб борди ва зарба берди. Тўпни Элдор Суюнов ҳам Аъзамовга текиб майдонни тарк этди. 32-дақиқада яна ўша 5-рақам Олунгага узун пас берди, яна Аъзамов устун келди. 1-бўлим давомида Ҳишам (5-рақам) ва Карим Будиаф Эдмилсонга узун пас берди. Ҳар иккисида Алижонов тўпни боши билан қайтариб юборди. "Дуҳайл" футболчилари 1-бўлимда 5 маротаба олдиндаги икки футболчига узун пасларни ижро этишди. Шунинг ўзиёқ ўша куни жамоа айнан Олунга ва Эдмилсонга узун паслар орқали ўйнаши кўрсатиб турганди.

Ўйин давомида 5-рақамдаги Бассам Ҳишам Олунгага 3 маротаба ҳимоядан туриб узун пас берди, ҳар уччаласида Аъзамов Олунгага имкон қолдирмади ва хавфни бартараф этди.


Худди ўша Ҳишам Эдмилсонга 7 маротаба ҳимоядан узун пасни ижро этди. Улардан иккитасини Алижонов бош билан қайтариб қолди. Қолган 5та пас эса эгасига етиб борди. "Ал Дуҳайл" бир-бирига ўхшаш голларни уриб ғалабани илиб кетди. 48-дақиқада Эдмилсон қанотдан ёриб кирди ва уни таъқиб қилаётган Ларин орқада қолиб кетди. Алексейда рақибни қувишга ҳол ҳам йўқ эди, у шунчаки рақиб ортидан югуролмади. Ўша паллада қатарликлар шу куни "Пахтакор"нинг "нозик" нуқтаси айнан Ларин эканлигини сезиб қолишди. Бунгача Олунгага пасларни Аъзамов, Эдмилсонга қанотга узатилаётган тўпларда Алижонов қаршилик кўрсатиб турганди. Энди рақиб лабиринтдан чиқиб кетиш нуқтасини топиб олди. БуёғигаБассам Ҳишам Эдмилсонга берадиган узун пасларини марказга, айнан Ларин қўриқлайдиган зонага ташлашни бошлади.

Ўз ўрнида "Пахтакор" футболчилари рақибнинг энг хавфли ўйинчисига баҳс давомида жами 6 бор зарба бериш имконини беришди. Бунчалик кўп тепиш имконини бериш мумкин эмасди Эдмилсонга. У эса шулардан учтасини голга айлантирди.

66-дақиқада Ҳишам 10-рақамдаги шеригига узун пас берди. Ларин зонасига узатилган биринчи пасдаёқ гол бўлди. Бу эпизодда Ларин бельгияликка солиштирса худди пиёда юргандек кўринди.


71-дақиқада тўп яна Эдмилсонга берилди ва уёғига футболчи бир ўзи масалани ҳал қилди. Алижонов ва Ҳамробеков унга жиддий қаршилик кўрсатишолмади, Суюновнинг эса узоқ бурчаги очиқ қолганди. Элдор ўз-ўзидан узоқ бурчакка йўлланган зарбани қайтаришга улгурмади.

 73 ва 75-дақиқаларда Олунгага узун пас узатилди. Аммо, бирида Аъзамов, бирида Суюнов тўпни қайтарди. Шундан кейин Ҳишам барибир Эдмилсонга пас беравериш тўғри бўлаётганини англади. 84-дақиқада Ҳишам худди биринчи голдаги пасини "копи паст" қилди.

Тоби Алдервейрелд тўпни Бассам Ҳишамга узатмоқда. 5-рақамдаги ҳимоячи эса тўп ҳали ўзига келмасидан бошини олдинга буриб Эдмилсоннинг "забегания" йўналишини кўриб олмоқда. Яъни, "нишон"ни белгилаб оляпти.


Эдмилсон Алижоновни алдаб узоқ бурчакка жуда айланма зарба беряпти.Бу вазиятда Суюнов дарвозабонлар биринчи навбатда ёпиши шарт бўлган яқин бурчак хавфсизлигини таминлаш учун турибди.


Суюнов яқин бурчакни ёпаётганди, тўп эса узоқ бурчакка айланма зарба билан йўлланди. Дарвозабон ва тўп орасидаги масофага эътибор беринг, бу ерда максимал тезлиги билан отилса ҳам етолмайди Элдор. Очиғи, бу тўпга шу туришда, айнан шунча масофа бор бўлса Нойер ҳам етолмайди. Сакрамаганига келсак, катта эҳтимол билан у тўпни чиқиб кетади деб ўйлаган, лекин зарба шу қадар айлантирилганди-ки, у устунга тегиб гол бўлди.

Ҳожиматнинг зарбалари тўсин ва устунга тегиб, Шаркич зарба устунга тегиб гол бўлмаганди. Эдмилсоннинг зарбаси устунга тегиб гол бўлди. Омад дегани шу бўлса керак. Биринчи ва учинчи голда дарвозабоннинг айби йўқ. Фақатгина иккинчи голда у Эдмилсоннинг тўп билан юриш йўналишига қараб узоқ бурчакни ёпишга уриниши керак эди, менимча.

Эдмилсон шу куни 6та зарба берди, 3та гол урди ва 3та "key" пас берди. Бутун ўйинни бир ўзи жамоаси учун ютиб берди.


Черансиз ҳам яхши ўйнай олган "Пахтакор" эртага Ҳишамнинг узун паслари ва Эдмилсондан жуда эҳтиёт бўлиши керак

"Пахтакор" Черан ўнг оёқ мушакларини чўзиб олиб чиқиб кетганидан кейин ҳам зўр ўйнай олгани ҳурсанд қилди. Жамоа биргина Черанга боғланиб қолмаганини кўрсатди. Драгансиз ҳам йигитлар кўплаб кескин вазиятлар яратишди. Собирхўжаев ва Алибоевнинг пасларини олқишлаш керак, Эркиновнинг очилишларига эса тасанно. Очиғи, қолган 3 турда яна кимдир "Ал Дуҳайл" дарвозаси олдида бунчалик кўп кескин вазият ярата оладими ёки йўқ билмайман. Лекин, ўйин ва вазиятлар бўйича қойил қолдиришди "шерлар". Эдмилсон эса бир ўзи ҳал қилди. Ва "Пахтакор" ўйинчилари кейинги 3 баҳсда пас беришни қизғонмасликлари керак. Шундоққина бўш дарвоза қаршисига чиқиб бораётган шерикни пайқаб пасни қизғонмаслик керак.

Шунингдек, эртанги беллашувда Бассам Ҳишамнинг узун паслари ва Эдмилсондан жуда эҳтиёт бўлиш керак. Войнески Лариннинг ўрнига академия тарбияланувчиси Шаҳзод Азмиддинов (2000 йил туғилган)ни туширса ҳам хато бўлмаса керак. Агар яна Ларин асосийда  тушса Ҳишам-Эдмилсон тандеми Алексейнинг зонасини "портлатиб ташлайди". Азмиддиновда тезлик ҳам чакки эмас. Биринчи ўйинда Камен Хаджиевнинг хатолари, учинчи баҳсда Лариннинг хатолари қимматга тушди. Энди Азмиддиновга имкон бериб кўравериш керак. Очиғи, иккинчи голдан кейин бош мураббий Аъзамов ва Лариннинг жойини алмаштириб қўйса ҳам бўларди. Афсуски, икки учрашувдан бери марказий ҳимояда қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб келаётган Аъзамов Эдмилсон томонга олинмади.

Нима бўлганда ҳам ўша баҳс "Пахтакор" эртага ижобий натижа кўрсатиши мумкин деётгандек. Омад, "шерлар"!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика