UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  5 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  1 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  4 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  23 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди Янгиликлар

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди

Бугун ЎФА анжуманлар зали ҳакамларимиз учун навбатдаги семинарга мезбонлик қилмоқда.

Маросимнинг дастлабки қисми танқидий руҳда ўтди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамларнинг айни пайтдаги ҳолати, уларнинг камчиликлари ҳақида гапириб, маҳоратни ошириш учун ўз тавсияларини берди. Шунингдек, барча реферилардан ишига нисбатан жиддийроқ муносабатда бўлиш сўралди.

Маросимнинг 2-қисмида IFAB ўйин қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича тушунча берилиб, Валентин Коваленко ҳамда Владислав Цейтлин иштирокида баҳсли вазиятлар таҳлили ўтказиляпти.  

ЎзФҲМ директори Лазиз Қўчқоров эса ташкилот ўз ҳомийсига эга бўлгани, бундан кейин Суперлига баҳсларида ишловчи қанот ҳакамларининг гонорари кўтарилиши (3 млн.га) ҳақида гапирди. Бунгача лайнсменлар 1та баҳс учун 2 млн сўм олар эди.

Ҳозирча айтилган энг муҳим янгилик эса бош ҳакамлар билан боғлиқ. Бу йил Суперлигада энг кўп баҳсда ишлаган Раҳимбек Каримов энди ФИФА реферисига айланди.

Бу жараён жуда қизиқ кечган. 32 ёшли Каримов ушбу мақомни олиши учун тажрибали Азиз Асимов ўз ўрнидан воз кечди. 

Яқинда 42 ёшни қаршилайдиган рефери нима учун бунақа ташаббус кўрсатгани билан қизиқдик.

"Кузатаётгандирсиз, бу йил Раҳимбек ажойиб формага кириб олди. У Суперлигадаги энг барқарор ҳакамлардан бири бўлиб турибди. Каримовнинг ФИФА реферисига айланадиган пайти келган эди.

Ўз ўрнимни унга бўшатиб беришимга келсак, буни  тўғри қабул қилиш керак. 

Сабаби шундаки, ФИФА рўйхатида реферилар сони чекланган. Ушбу мақомга даъвогарлар кўпайиши ёш ҳамкасбларимиз орасидаги рақобатни кучайтиради. Бу ҳолат ичкаридаги муҳитга янада салбий таъсир қилиши мумкин. Тажрибамдан келиб чиқиб, шу ҳақда ўйладим.

Мен эса ВАР ҳаками сифатида халақаро майдондаги фаолиятимни давом эттираман", — дейди Азиз Асимов.

Маълумот учун, ФИФА рўйхатида биздан 7 нафар рефери бўлиши керак. Ҳозир ушбу мақомга қуйидаги ҳамюртларимиз эгалик қилишмоқда: Илгиз Танташев, Аҳрол Рисқуллаев, Аскер Нажафалиев, Акобирхўжа Шукуруллаев, Фирдавс Норсафаров, Рустам Лутфулин ва Раҳимбек Каримов.

Давоми бор...

Муаллиф :
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика