UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  10 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  26 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  1 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди Янгиликлар

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди

Бугун ЎФА анжуманлар зали ҳакамларимиз учун навбатдаги семинарга мезбонлик қилмоқда.

Маросимнинг дастлабки қисми танқидий руҳда ўтди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамларнинг айни пайтдаги ҳолати, уларнинг камчиликлари ҳақида гапириб, маҳоратни ошириш учун ўз тавсияларини берди. Шунингдек, барча реферилардан ишига нисбатан жиддийроқ муносабатда бўлиш сўралди.

Маросимнинг 2-қисмида IFAB ўйин қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича тушунча берилиб, Валентин Коваленко ҳамда Владислав Цейтлин иштирокида баҳсли вазиятлар таҳлили ўтказиляпти.  

ЎзФҲМ директори Лазиз Қўчқоров эса ташкилот ўз ҳомийсига эга бўлгани, бундан кейин Суперлига баҳсларида ишловчи қанот ҳакамларининг гонорари кўтарилиши (3 млн.га) ҳақида гапирди. Бунгача лайнсменлар 1та баҳс учун 2 млн сўм олар эди.

Ҳозирча айтилган энг муҳим янгилик эса бош ҳакамлар билан боғлиқ. Бу йил Суперлигада энг кўп баҳсда ишлаган Раҳимбек Каримов энди ФИФА реферисига айланди.

Бу жараён жуда қизиқ кечган. 32 ёшли Каримов ушбу мақомни олиши учун тажрибали Азиз Асимов ўз ўрнидан воз кечди. 

Яқинда 42 ёшни қаршилайдиган рефери нима учун бунақа ташаббус кўрсатгани билан қизиқдик.

"Кузатаётгандирсиз, бу йил Раҳимбек ажойиб формага кириб олди. У Суперлигадаги энг барқарор ҳакамлардан бири бўлиб турибди. Каримовнинг ФИФА реферисига айланадиган пайти келган эди.

Ўз ўрнимни унга бўшатиб беришимга келсак, буни  тўғри қабул қилиш керак. 

Сабаби шундаки, ФИФА рўйхатида реферилар сони чекланган. Ушбу мақомга даъвогарлар кўпайиши ёш ҳамкасбларимиз орасидаги рақобатни кучайтиради. Бу ҳолат ичкаридаги муҳитга янада салбий таъсир қилиши мумкин. Тажрибамдан келиб чиқиб, шу ҳақда ўйладим.

Мен эса ВАР ҳаками сифатида халақаро майдондаги фаолиятимни давом эттираман", — дейди Азиз Асимов.

Маълумот учун, ФИФА рўйхатида биздан 7 нафар рефери бўлиши керак. Ҳозир ушбу мақомга қуйидаги ҳамюртларимиз эгалик қилишмоқда: Илгиз Танташев, Аҳрол Рисқуллаев, Аскер Нажафалиев, Акобирхўжа Шукуруллаев, Фирдавс Норсафаров, Рустам Лутфулин ва Раҳимбек Каримов.

Давоми бор...

Муаллиф :
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика