UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  5 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  4 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  7 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  11 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  9 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  3 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди Янгиликлар

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди

Бугун ЎФА анжуманлар зали ҳакамларимиз учун навбатдаги семинарга мезбонлик қилмоқда.

Маросимнинг дастлабки қисми танқидий руҳда ўтди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамларнинг айни пайтдаги ҳолати, уларнинг камчиликлари ҳақида гапириб, маҳоратни ошириш учун ўз тавсияларини берди. Шунингдек, барча реферилардан ишига нисбатан жиддийроқ муносабатда бўлиш сўралди.

Маросимнинг 2-қисмида IFAB ўйин қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича тушунча берилиб, Валентин Коваленко ҳамда Владислав Цейтлин иштирокида баҳсли вазиятлар таҳлили ўтказиляпти.  

ЎзФҲМ директори Лазиз Қўчқоров эса ташкилот ўз ҳомийсига эга бўлгани, бундан кейин Суперлига баҳсларида ишловчи қанот ҳакамларининг гонорари кўтарилиши (3 млн.га) ҳақида гапирди. Бунгача лайнсменлар 1та баҳс учун 2 млн сўм олар эди.

Ҳозирча айтилган энг муҳим янгилик эса бош ҳакамлар билан боғлиқ. Бу йил Суперлигада энг кўп баҳсда ишлаган Раҳимбек Каримов энди ФИФА реферисига айланди.

Бу жараён жуда қизиқ кечган. 32 ёшли Каримов ушбу мақомни олиши учун тажрибали Азиз Асимов ўз ўрнидан воз кечди. 

Яқинда 42 ёшни қаршилайдиган рефери нима учун бунақа ташаббус кўрсатгани билан қизиқдик.

"Кузатаётгандирсиз, бу йил Раҳимбек ажойиб формага кириб олди. У Суперлигадаги энг барқарор ҳакамлардан бири бўлиб турибди. Каримовнинг ФИФА реферисига айланадиган пайти келган эди.

Ўз ўрнимни унга бўшатиб беришимга келсак, буни  тўғри қабул қилиш керак. 

Сабаби шундаки, ФИФА рўйхатида реферилар сони чекланган. Ушбу мақомга даъвогарлар кўпайиши ёш ҳамкасбларимиз орасидаги рақобатни кучайтиради. Бу ҳолат ичкаридаги муҳитга янада салбий таъсир қилиши мумкин. Тажрибамдан келиб чиқиб, шу ҳақда ўйладим.

Мен эса ВАР ҳаками сифатида халақаро майдондаги фаолиятимни давом эттираман", — дейди Азиз Асимов.

Маълумот учун, ФИФА рўйхатида биздан 7 нафар рефери бўлиши керак. Ҳозир ушбу мақомга қуйидаги ҳамюртларимиз эгалик қилишмоқда: Илгиз Танташев, Аҳрол Рисқуллаев, Аскер Нажафалиев, Акобирхўжа Шукуруллаев, Фирдавс Норсафаров, Рустам Лутфулин ва Раҳимбек Каримов.

Давоми бор...

Муаллиф :
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика